Валахия — Руминиянинг жанубидаги тарихий вилоят. Карпат тоғлари билан Дунай дарёси оралиғида жойлашган; Олт дарёси В.ни ўртасидан иккига (Мунтения ва Олтения) ажратади. В. ХИВ асрдан князлик, ХВИ асрдан Туркия ҳукмронлиги остида. Адрианопол сулҳ шартномаси (1829 йил)га кўра, амалда мухторият ҳуқуқини олган (1856 йилгача Россия васийлигида бўлган). 1859—61 йилларда Молдова билан ягона давлат бўлиб бирлашган (1862 йил январдан — Руминия князлиги).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил