Валенсия — Венесуэла шимолдаги шаҳар. Валенсия кўли соҳилида жойлашган. Карабобо штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 903 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Автомобил йўллари тугуни, темир йўл орқали Кариб денгизи ва Каракас шаҳар. билан боғланган. Мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги раёни марказларидан бири. Тўқимачилик, озиқ-овқат, кўн поябзал, нефт кимёси саноати, селлюлозақоғоз, ёғочсозлик корхоналари, автомобил, семент, шина ва мебел заводлари бор. Валенсияга 1555 йилда асос солинган. Шаҳар икки марта (1812 ва 1830 йилларда) мамлакат пойтахти бўлиб турган. ХИХ аср меъморий ёдгорликлари: испанлар даврида қурилган собор, театр сақланган. Университет бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил