Валентина Даниловна Лазарева (1939.27.12, Оренбург вилоятининг Кваркено тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). ТошДУнинг механика-математика факултетини тугатган (1965). 1965-йилдан Тошкент шаҳри Ҳамза туманидаги 43-, 1970—98 йилларда 149-мактабда математика ўқитувчиси. Унинг дарс ўтиш услуби бой ва турли-туман. У ўқувчиларга мустаҳкам билим ва яхши тарбия беришга интилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил