Valentina Romanova
Валентина Николаевна Романова (1938.20.9, Москва вилояти Химки ш. – 2003.14.4, Тошкент) – раққоса, балетмейстер. Ўзбекистон халқ артисти (1977). Тошкент хореография билим юртини (1955), Тошкент маданият институтини (1992) тугатган. 1955—57 йиллар Навоий театрида балет раққосаси, 1957—78 йиллар „Баҳор“ давлат ашула ва рақс ансамблининг яккахон раққосаси, 1978—82 йиллар балетмейстери. Унинг ижросидаги „Қўғирчоқ“, „Жонон“, „Фарғонача рез“, „Занг“, „Андижон полкаси“, „Чўпон“, „Хоразмча рақс“, „Пилла“, „Роҳат“, „Каштадўзлар“, „Салом“ каби рақслар ўзининг шўхчанлиги, ҳаракатларининг тез ва аниқлиги, ўзбек рақс мактаби техникасининг устаси эканлиги билан ажралиб туради. Маданият институти ва Миллий рақс ва хореография олий мактабида педагоглик қилган (1996-йилдан доцент). М. Турғунбоева билан биргаликда Давлат мукофотига сазовор бўлган (1973).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |