Valeriana
Валериана (Валериана Л.) - маунасорундошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт, ярим бута, бута ва лионлар туркуми. Барглари бутун, уч бўлакли ёки пацимон қирқилган. Тўпгули гуллаганида бошчасимон, меваси етилганида рўваксимон бўлади. Гуллари майда. 200 га яқин тури Шим. ярим шарнинг муътадил ва совуқ иқлимли ҳудудларида, Жан,. Америкада, 1 тури Килиманжаро тоғларида тарқалган. Андда айниқса хилма-хил турлари учрайди. Ҳамма ерда — нам жойлардан тортиб тоғу-тошлар, ҳатто алп яйловлари минтақаларида ўсади. Доривор Валериана (В. офfi cиналис Л.) — ўт ўсимлик, пояси тик, бўйи 2 м гача, барглари ва илдиз мевасининг катта-кичиклиги билан фарқ қиладиган бир неча кенжа турлар ҳосил қилади, доривор ўсимлик сифатида экилади. Доривор В.нинг илдизи ва илдизпоясидан тиббиётда фойдаланилади. Ундан нерв системасига таъсир қилувчи, юрак уришини тартибга солувчи валериан томчиси олинади. В. таркибида эфир мойлари, валерин, сирка ва чумоли кислоталар, турли алкалоидлар бор. Олитория В.си барглари шўраки (салат) сифатида истеъмол қилинади. Ўзбекистонда тоғлик минтақаларда асорун (В. fi cарифолиа Боисс.) тарқалган.

Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |