Валерий Александрович Капсов (1939-йил 13-ноябр, Тошкент, Ўзбекистон, СССР) – совет ва рус олими, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис, Россия Тиббиёт фанлари академиясининг мухбир аъзоси (2004).

Валерий Капсов
Таваллуди 13-ноябр 1939-йил
Тошкент, ЎзССР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия
Илмий даражаси фан доктори
Илмий унвони профессор

Биографияси

Валерий Капсов 1939-йил 13-ноябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

1968-йилда И. М. Сеченов номидаги 1-Москва тиббиёт институти санитария-гигиена факултетини тамомлаган.

Валерий 1971-йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди ва Москва тиббиёт стоматология институтига умумий гигиена кафедрасига ассистент сифатида ишга юборилди.

1975-йилдан 1980-йилгача СССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ва биологик муаммолар институтининг катта илмий ходими бўлиб фаолият юритган.

Олим 1986-йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Капсов 1993-йилдан 2005-йилгача Бутунроссия темир йўл гигиэнаси илмий-тадқиқот институти директори лавозимида ишлаган[1].

2004-йилда Россия Тиббиёт фанлари академиясининг мухбир аъзоси этиб сайланган.

Валерий 2014-йилда Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси бўлди

Капсов ҳозирда Бутунроссия темир йўл гигиенаси илмий-тадқиқот институти меҳнат гигиэнаси кафедраси мудири[2], Сеченов университети даволаш-профилактика факултети гигиена кафедраси профессори бўлиб фаолият юритиб келмоқда.

Илмий ишлари

Капсов мамлакатнинг касбий тиббиёт соҳасидаги мутахассиси.

Илмий тадқиқотларининг асосий йўналиши – ишлаб чиқаришнинг зарарли соҳаларида ишлайдиган одамларнинг меҳнат шароитлари ва соғлиғини ўрганишдир.

Унинг иштирокида ва муҳаррирлигида тайёрланган 500 га яқин асарлар мавжуд. Жумладан, 50 дан ортиқ китоблар, қўлланмалар, илмий ишлар муаллифи.

Унинг раҳбарлигида 16 та номзодлик ва 9 та докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди.

Мукофотлари

Валерий Капсов Дўстлик ордени, ВДНКҳнинг бронза медали, „Меҳнат фахрийси“ медали, „Соғлиқни сақлаш аълочиси“ кўкрак нишони, „И. М. Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университетининг хизмат кўрсатган профессори“ фахрий унвони билан тақдирланган.

Манбалар