Валерий Петрович Любушин (1940-йил 18-март, Владивосток — 2011-йил 21-феврал, Тошкент) — совет футболчиси, яримҳимоячи. Совет ва ўзбек мураббийи.

Валерий Любишин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Любушин Валерий Петрович
Таваллуд санаси 1940-йил 18-март
Таваллуд жойи Владивосток РСФСР
Вафот санаси 2011-йил 21-феврал
Вафот жойи Ўзбекистон, Тошкент
Бўйи 165 см
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1963-1966 Sovet Ittifoqi Пахтакор (61 (13))
1967 Sovet Ittifoqi Политотдел (13 (2))
1967 Sovet Ittifoqi Селинник (Янгиер)
1968 Sovet Ittifoqi Оққўрғон
1969-1970 Sovet Ittifoqi Янгиер
Бошқарган клублари
1971-1972
1973
Sovet Ittifoqi Янгиер ассистент
Sovet Ittifoqi Янгиер Бош директор
1974 Sovet Ittifoqi Янгиер
1975 Sovet Ittifoqi Хонқа
1977 Sovet Ittifoqi Янгиер ассистент
1978-1981 Sovet Ittifoqi Янгиер
1984 Sovet Ittifoqi Бешкент
1985-1986 Sovet Ittifoqi Геолог (Қарши)
1987 Sovet Ittifoqi Янгиер
1988 Sovet Ittifoqi Пахтакор
1991-1992 Sovet IttifoqiOʻzbekiston Косонсойчи
1996 Oʻzbekiston Динамо-Насаф
1997 Oʻzbekiston Хоразм
2003 Oʻzbekiston Машъал
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биографияси

Пензанинг “Велозаводес” футбол мактаби ва “Локомотив” жамоаси тарбияланувчиси. Ҳарбий хизматни Фарғонада ўтаган. 1960-йилдан КФК чемпионати ва Фарғона вилояти чемпионатида ўйнаган. 1962-йилда Тошкентнинг “Сокол” жамоаси сафида Миллионлар кубоги соҳиби бўлган. 1963-йилдан “Пахтакор” сафида СССР чемпионатида 25 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган. 1964-йилда “Пахтакор” “Б” тоифасида Жанубий Америка жамоалари: “ХВ ноябр” (Бразилия, 1:0)  ва “Национал” (Уругвай, 2:1) билан иккита ўйин ўтказган[1]. Любушин иккала ўйинда ҳам ғалаба тўпларини киритган. 1967-йилда “Политотдел”, 1967,1969—1970-йилларда “Селинник” (Янгиер) ва 1968-йилда “Оққўрғон” клублари шафарини ҳимоя қилган.

1971-1972, 1977-йилларда “Янгиер” жамоаси мураббийи, 1973-йилда жамоа раҳбари, 1974, 1978-1981, 1987-йилларда катта мураббий лавозимида фаолият олиб борган. 1975-йилда “Хонқаликлар” клуби катта мураббийи лавозимида ишлаган. 1984-йилда “Бешкент”, 1985—1986-йилларда Қаршининг “Геолог” жамоасида катта мураббий бўлган. 1988-йилда Андижоннинг “Пахтакор” клубида жамоа раҳбари, 1991—1992-йилларда “Косонсойчи” ва 1996-йилда “Динамо-Насаф” клубида катта мураббий вазифасида фаолиятини давом эттирган. 1997-йилда “Хоразм” ва 2003-йилда “Маш’ал” жамоаларини бошқарган.

1990-йиллар бошида Ўзбекистон футбол федерациясида ишлаган.

Ўзбекистон футболи шон-шараф зали а’зоси.

Валерий Петрович 2011-йил феврал ойида 70 ёшида оламдан ўтган. Марҳум Дўмбробод қабристонига дафн қилинган[2]..

Фарзанди Вадим ҳам футбол билан шуғулланади.

Манбалар

  1. ↑ „Биласизми? Валерий Любушин "Пахтакор" сафида Бразилия ва Уругвай клубларига гол урган“. 2023-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-май.
  2. ↑ „Любушин Валерий Петрович“. 10-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-июл 2021-йил.