Valeriy Meladze
Валерий Меладзе | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Валериан Шотаевич Меладзе |
| Жанрлар | поп, рок, эстрада қўшиғи, евроденс, данс-поп |
| Касби | қўшиқчи, мусиқа продусери, бошловчи, актёр |
| Фаолият йиллари | 1989-йилдан ҳозиргача |
| Лейбллар |
„Союз“ (1995—1999) "Иcеберг Мусиc" (1999—2008) "Мистерия Звука" (2009—2013) "Велвет Мусиc" (2013—2017) "Меладзе Мусиc" (2017-йилдан буён) |
Валерий Шотаевич Меладзе (грузинча: ვალერი შოთას ძე მელაძე, асл исми — Валериан) — 1965-йил Грузия Совет Социалистик Республикасида туғилган россиялик қўшиқчи, мусиқа продюсери, телебошловчи ва актёр. Хонанда 2006-йилда Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган[1]. 2008-йилда эса Чеченистон Республикаси халқ артисти унвонига сазовор бўлган[2][3].
Ижодий фаолияти давомида у Шарқий Европа мамлакатларида ҳам муваффақиятга эришган. 2004-йилда унинг ВИА Гра гуруҳи билан биргаликда ижро этган „Притяжения болше нет“ қўшиғи „МТВ Россия“ талқинига кўра йилнинг энг яхши қўшиғи деб топилган[4]. 2006-йилда „Звуковая дорожка МК“ ҳит-парад якунига кўра, Валерий Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидаги энг машҳур ижрочилар рўйхатида Сергей Лазаревдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган[5].
Валерий Россиянинг миллий „Овация (премия)“ мусиқий мукофотининг уч карра совриндори, „Песня года“ ва „Золотой граммофон“ мукофотининг кўп карра лауреати. „Премия Муз-ТВ“ мукофотининг етти карра, „РУ.ТВ“ мукофотининг эса беш карра совриндоридир[6]. Шунингдек, у Бокуда ўтказилган „Жара“ фестивалида ва Юрмала шаҳрида ташкил этилган „Новая волна“ танловида махсус меҳмон сифатида иштирок этган[7][8].
Ижодий фаолиятдан ташқари, Валерий жамият фаолларидан биридир. У Красногорск жамоатчилик палатаси аъзоси ҳисобланади[9][10].
Валерий бастакор, қўшиқчи, мусиқий продюсер ва Украинада хизмат кўрсатган артист унвонига эга бўлган Константин Меладзенинг укасидир.
Биографияси
Болалиги, ёшлик йиллари ва ижодий фаолиятининг бошланиши
Валерий Меладзе 1965-йил 23-июнда Батуми шаҳридаги ишчилар оилаисда туғилган[6]. Унинг бувиси, бобоси, отаси ва онаси муҳандис бўлиб ишлаган[6]. У шу ердаги мусиқа мактабида фортепиано чалишни ўрганган[6]. Мактабни битиргач, телефон оператори бўлиб ишлаган[11].
1989-йилда Валерий Николаев кемасозлик институтини (ҳозирги Адмирал Макаров номидаги Миллий кемасозлик университети) „кема энергетик қурилмалари бўйича муҳандис-механик“ мутахассислиги бўйича тамомлаган[12][13]. 1994-йилда хонанда „Псевдо-вибрацион-қайновчи катион қатламли филтрда алмашинув жараёнларини жадаллаштириш“ мавзусида номзодлик диссертациясини ёзган[14]. Талабалик даврида у институтнинг Апрел номли мусиқий гуруҳида фаолият юритган[15].
Хонанданинг деярли барча қўшиқлари матни, мусиқаси ва аранжировкаси акаси Константин Меладзе томонидан яратилган. 1989–1993-йилларда ака-ука Меладзелар Диалог рок гуруҳи таркибида фаолият юритган. Ака-укалар гуруҳ раҳбари Ким Брейтбург билан барабанчи Анатолий Дейнега ва унинг рафиқаси орқали танишишган. Улар ака-укаларни Николаевдаги институт рақс кечасида кўриб қолганлар[16].
Яккахон фаолияти
Валерий Меладзе илк бор Албервилда бўлиб ўтадиган 1992-йилги Қишки Олимпиада ўйинларига бағишланган „Юлдузли кеча“ консерт дастури доирасида „Не тревож мне душу, скрипка…“ қўшиғи билан яккахон ижрочи сифатида саҳнага чиққан[17]. 1993-йилда у Киевда ўтказилган „Роксолана“ гуллар фестивалида иштирок этган. Ўша йили продюсер Евгений Фридлянд билан шартнома имзолаган[18]. 1993-йил декабр ойида Алла Пугачёванинг таклифига биноан унинг „Рождество учрашувлари“ дастурида „Лимбо“ қўшиғи билан қатнашган[19][20][21].
1995-йил 12-мартда Валерийнинг илк яккахон албоми — „Сера“ чиқарган. Албом тез фурсатда унга улкан шуҳрат келтирган. 1996-йил 7-октябрда хонанда „Последний романтик“ номли иккинчи яккахон албомини тақдим этган. Албом номи 1987-йилдаги фортепиано ижрочиси Владимир Горовицга бағишланган филм номидан олинган. Иккинчи албом чиққанидан олти ой ўтиб, 1997-йил 7–8-март кунлари „Олимпийский“ спорт мажмуасида яккахон консертини берган[22].
1998-йил 14-январда унинг учинчи яккахон албоми — „Самба белого мотилка“ чиқарилган. 1999-йил декабр ойида эса тўртинчи яккахон албоми — „Всё так и било“ нашр этилган[23]. „Мусиқий газета“ шарҳида албомдаги „гўзал лирик куйлар“ ва „чуқур ва донадор товуш“ алоҳида қайд этилган. Нашр шарҳловчиси албом услубини умуман олганда „ўттиз ёшлар атрофидаги аёллар учун мўлжалланган соф романтик мусиқа“ сифатида баҳолаган[24]. „Звуки.ру“ сайтидаги шарҳда эса албом „сифатли, айрим жиҳатларида ҳатто нафис студия иши“ сифатида тавсифланган. Шу билан бирга, албом мусиқачининг ижодига янги о'згаришлар олиб кирмагани ва бир хиллиги ҳам таъкидланган[25].
2003-йил 2-декабрда Валерийнинг бешинчи албоми — „Нега“ чиқарилган. Ушбу албом устида уч йил давомида иш олиб борилган. 2008-йил 1-октябрда эса олтинчи албоми — „Вопреки“ нашр этилган[26].
2005-йилда хонанда „Океан“ номли консерт дастурини тақдим этган[27]. Шу йилдан бошлаб Меладзе ҳар йили ёш эстрада ижрочиларининг халқаро „Новая волна“ танлови ҳакамлар ҳай’ати таркибига кириб келмоқда.
2015-йилда унинг 50 йиллик юбилейи муносабати билан Велвет Мусиc продюсерлик маркази ушбу лейбл артистлари ижросида хонанданинг қўшиқлари жамланган ВМ от ВМ трубут-албомини совға қилган. Ўша йили Валерий ва Константин Меладзе 30 йиллик ижодий фаолиятлари давомида илк бор „Мой брат“ қўшиғи учун биргаликда дуэт ёзганлар[28][29].
2022-йил январ ойида у ВК Фест фестивалида иштирок этган[30]. Фестивалда Лолита, СТ, Мари Краймбрери ва бошқа ижрочилар ҳам қатнашган.
2022-йилда у Россиянинг Украинага босқинига қарши чиққан[31]. Шундан сўнг у Испанияга кўчиб ўтган. Россиядаги консерт фаолиятини тўхтатган ва бошқа мамлакатларда чиқишларини давом эттирган[32].
2023-йилда Меладзе Дубайдаги чиқишлари вақтида томошабинлар томонидан айтилган „Слава Украини!“ чақириғига „Ҳероям слава!“ деб жавоб берди. Шундан сўнг Сергей Миронов хонандани Россиянинг барча фахрий унвонларидан (Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист, Чеченистон Республикасининг халқ артисти ва бошқалар) маҳрум этишни таклиф қилган. Тарихий мерос жамғармаси раҳбари Александр Карабанов эса хонандани „хорижий агент“ деб эътироф этган[33][34].
Ўша йили Валерий „Украинска правда“ журналистлари суриштируви обекти бўлган. Журналистлар уни Куршавелда Россия Мудофаа вазирлиги вазир ўринбосари Тимур Ивановнинг рафиқаси ҳамда санксиялар остидаги тадбиркор Андрей Бокаревнинг рафиқаси билан бирга сур’атга олишган[35][36].
Телевидениедаги фаолияти
- 2004 — „НТВ“ телеканалидаги „Страна Советов“ кўрсатувида ҳаммуаллиф (Руслана Писанка билан бирга)[37].
- 2005 — „Россия“ телеканалидаги „Секрет успеха“ мусиқий телеёрлиғида мураббий (Александр Ревзин ва Екатерина Гечмен-Валдек билан бирга)[38].
- 2007 — "Биринчи канал"да „Юлдузлар фабрикаси“ лойиҳасининг еттинчи мавсумида мусиқий продусер (акаси Константин билан бирга).
- 2012–2013-йиллар — „Россия-1“ телеканалидаги „Битва хоров“ лойиҳасининг биринчи (Екатерина Варнава ва Наталя Стефаненко билан бирга) ва иккинчи (Наталя Стефаненко ва репер Потап билан бирга) мавсумлари бошловчиси[39][40].
- 2017 — февралдан апрелгача „Биринчи канал“да „Голос. Дети“ лойиҳасининг 4-мавсумида Дима Билан ва Нюша билан биргаликда мураббийлик қилган[41].
- 2018 — февралдан апрелгача „Биринчи канал“да „Голос. Дети“ лойиҳасининг 5-мавсумида Баста ва Пелагея билан биргаликда мураббийлик қилган.
- 2018 — сентябрдан октябргача „Биринчи канал“да янги „Голос. 60+“ лойиҳасининг 1-мавсумида Леонид Агутин, Пелагея ва Лев Лешченко билан бирга мураббийлик қилган.
- 2019 — февралдан апрелгача яна „Биринчи канал“даги „Голос. Дети“ лойиҳасининг 6-мавсумида Пелагея ва Светлана Лобода билан бирга мураббий бўлган.
- 2020 — февралдан апрелгача яна „Голос. Дети“ лойиҳасининг 7-мавсумида Баста ва Полина Гагарина билан бирга мураббий сифатида иштирок этган.
Сиёсий фаолияти
2003-йилдан буён — „Ягона Россия“ партияси аъзоси[42].
2017-йилда Красногорск шаҳри раҳбари Радий Хабировнинг таклифига биноан Красногорск шаҳар Жамоатчилик палатаси аъзолигига киритилган[43][44]. 2020-йилда жамоатчилик назорати, ҳокимият очиқлиги ва коррупсияга қарши кураш қўмитаси таркибига кирган[45].
2018-йилги Президентлик сайловларида номзод Борис Титовнинг ишончли вакили сифатида рўйхатга олинган[46].
2022-йил феврал ойида Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши чиққан[47]. Шундан сўнг „Агенцтво“ нашри томонидан эълон қилинган артистларнинг „қора рўйхати“га тушган[48].
Оиласи
Отаси — Шота Константинович Меладзе (29-октабр 1933-йил — 20-январ 2024-йил)[49].
Онаси — Нелли Акакиевна Меладзе 1934-йил 23-сентябрда туғилган.
- Биринчи рафиқаси — Ирина Меладзе (Малухина). 1989-йил март ойида никоҳдан ўтишган[12]. Москвада яшаш гувоҳномасини олиш мақсадида сохта ажрашиш расмийлаштирилган ва 1998-йилда улар қайта никоҳдан ўтишган[50]. 2012-йилда эр-хотин ўртасидаги муносабатлар якунланган. 2014-йил 21-январ куни Валерий Меладзенинг ажрашиш ҳақидаги даъвоси қондирилган[51].
- Ўғли (1990-йил туғилган, 10 кундан кейин вафот этган)[52][53].
- Қизлари: Инга (1991-йил 7-февралда туғилган) Оксфорд университетини тамомлаган[54][55], София (1999-йил 19-майда туғилган) ва Арина (2002-йил 7-декабрда туғилган) 1542-сонли гимназияни тамомлашган[56].
- Набираси — Георгий (2024-й. т.)[57].
- „СтарҲит“ журнали маълумотларига кўра, хонанда 2014-йилда Албина Жанабаева билан никоҳдан ўтган[58]. 2018-йил ноябр ойида Жанабаева ва Меладзе илк бор биргаликда интервю бериб, оилавий ҳаётлари ҳақида сўзлаб беришган[59]. 2019-йил май ойида Жанабаева Меладзе билан биргаликда Франсия ёки Испанияда ҳордиқ чиқаришларини маълум қилган[60].
- Акаси — Константин (1963-йил 11-майда туғилган).
- Синглиси — Лиана Меладзе[64].
Мукофотлари
- Давлат мукофотлари
- 2005 — „Қрим Автоном Республикасида хизмат кўрсатган артист“ фахрий унвони — профессионал фаолиятдаги юксак ютуқлари, кўп йиллик ҳалол меҳнати учун ва Украина Мустақиллиги куни муносабати билан[65]
- 2006 — „Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист“ фахрий унвони — мусиқа санъати соҳасидаги хизматлари учун[1]
- 2008 — „Чеченистон Республикаси халқ артисти“ фахрий унвони — мусиқа санъатини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун[2][3][66]
- Мусиқий мукофотлар

- „Йил қўшиғи“
- 1995 — „Сера“ қўшиғи учун
- 1996 — „Актриса“ қўшиғи учун
- 1997 — „Самба белого мотилка“ қўшиғи учун
- 1998 — „Говорила ти“ қўшиғи учун
- 1999 — „Красиво“ қўшиғи учун
- 2000 — „Ноч накануне Рождества“ қўшиғи учун
- 2001 — „Комедиант“ қўшиғи учун
- 2002 — „Спрячем слёзи от посторонних“ қўшиғи учун
- 2003 — „Океан и три реки“ қўшиғи учун („ВИА Гра“ гуруҳи билан дуэт)
- 2003 — „Я не могу без тебя“ қўшиғи учун
- 2004 — „Притяженя болше нет“ қўшиғи учун („ВИА Гра“ гуруҳи билан дуэт)
- 2004 — „Осколки лета“ қўшиғи учун
- 2005 — „Иностранец“ қўшиғи учун
- 2005 — „Салют, Вера!“ қўшиғи учун
- 2006 — „Без суэти“ қўшиғи учун
- 2008 — „Параллелниэ“ қўшиғи учун
- 2009 — „Вопреки“ қўшиғи учун
- 2010 — „Обернитес“ қўшиғи учун (Григорий Лепс билан дуэт)
- 2010 — „Небеса“ қўшиғи учун
- 2012 — „Потерян и не найден“ қўшиғи учун
- 2013 — „Свет уходяшего солнша“ қўшиғи учун (Вахтанг билан дуэт)
- 2013 — „Не теряй меня“ қўшиғи учун (Валерия билан дуэт)
- 2014 — „Свободний полёт“ қўшиғи учун
- 2014 — „Йил хонандаси“ номинациясидаги мукофот
- 2015 — „Мой брат“ қўшиғи учун (Константин Меладзе билан дуэт)
- 2016 — „Прошаця нужно легко“ қўшиғи учун
- 2017 — „Свобода или Сладкий плен“ қўшиғи учун
- 2018 — „Мама, не горюй!“ қўшиғи учун (МБАНД гуруҳи билан дуэт)
- 2019 — „Чего ти хочеш от меня?“ қўшиғи учун
- „Овация“
- 1996 — „Йил қўшиғи“ номинацияси лауреати („Сера“ қўшиғи)[67]
- 1999 — „Йил солисти“ номинацияси лауреати[67]
- 2008 — „Поп-мусиқа“ номинацияси лауреати[67]
- „Олтин граммофон“
- 1996 — „Вера“ қўшиғи учун
- 2000 — „Текила-любов“ қўшиғи учун
- 2003 — „Я не могу без тебя“ қўшиғи учун
- 2004 — „Притяженя болше нет“ қўшиғи учун („ВИА Гра“ гуруҳи билан дуэт)
- 2005 — „Салют, Вера!“ қўшиғи учун
- 2006 — „Без суэти“ қўшиғи учун
- 2007 — „Сахара не надо“ қўшиғи учун
- 2008 — „Параллелниэ“ қўшиғи учун
- 2009 — „Вопреки“ қўшиғи учун
- 2011 — „Небеса“ қўшиғи учун
- 2013 — „Свет уходяшего солнша“ қўшиғи учун (Вахтанг билан дуэт)
- 2014 — „Свободний полёт“ қўшиғи учун
- 2015 — „Небеса“ қўшиғи учун (юбилей мукофоти)
- 2016 — „Любов и млечний пут“ қўшиғи учун
- 2018 — „Свобода или Сладкий плен“ қўшиғи учун
- 2019 — „Чего ти хочеш от меня?“ қўшиғи учун
- 2021 — „Время вишло“ қўшиғи учун
- „Муз-ТВ мукофоти“
- 2004 — „Энг яхши дуэт“ номинациясида („ВИА Гра“ гуруҳи билан „Океан и три реки“ дуэти)
- 2004 — „Энг яхши ижрочи“ номинациясида
- 2005 — „Энг яхши дуэт“ номинациясида („ВИА Гра“ гуруҳи билан „Притяженя болше нет“ дуэти)
- 2005 — „Энг яхши ижрочи“ номинациясида
- 2006 — „Энг яхши ижрочи“ номинациясида
- 2013 — „Энг яхши дуэт“ номинациясида (Вахтанг билан „Свет уходяшего солнша“ дуэти)
- 2014 — „Энг яхши видео“ номинациясида (Валерия билан „Не теряй меня“ дуэти)
- „РУ.ТВ мукофоти“
- 2011 — „Энг яхши дуэт“ номинациясида (Григорий Лепс билан „Обернитес“ дуэти)
- 2013 — „Энг яхши хонанда“ номинациясида
- 2015 — „Йил артисти“ номинациясида
- 2017 — „Энг яхши видеоклип“ номинациясида („Прошаця нужно легко“ қўшиғи)
- 2019 — „Энг яхши дуэт“ номинациясида (Мот билан „Сколко лет“ дуэти)
- Бошқалар
- 2004 — „МТВ Руссиа Мусиc Аwардс 2004“ мукофоти, „Энг яхши қўшиқ“ номинациясида („ВИА Гра“ гуруҳи билан „Притяженя болше нет“ дуэти)
- 2010 — „20 лучших песен“ мукофоти (Григорий Лепс билан „Обернитес“ дуэти)
- 2011 — „20 лучших песен“ мукофоти („Побуд со мной“ қўшиғи)
- 2017 — „Звёзди Дорожного радио“ мукофоти
- 2018 — „Жара Мусиc Аwардс 2018“ мукофоти, „Энг яхши видеоклип“ номинациясида („Свобода или сладкий плен“ қўшиғи)
- 2019 — „ТопҲит“ мукофоти, „Энг яхши ижрочи“ номинациясида
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Россия Федерацияси Президенти В. Путин томонидан 2006-йил 22-сентабрда имзоланган № 1044-сонли „Россия Федерациясининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида“ги фармон (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-11-04 санасида архивланган) ҳттп://www.кремлин.ру/аcц/банк/24337
- ↑ 2,0 2,1 Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров Валерий Меладзега „Чеченистон Республикаси халқ артисти“ унвонини берди Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (2-феврал 2014-йил) // чечня.гов.ру (2008-йил 16-декабр)
- ↑ 3,0 3,1 Валерий Меладзе Чеченистон халқ артисти бўлди Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (11-апрел 2009-йил) // правда.ру (2008-йил 16-декабр)
- ↑ „МТВ Руссиа Мусиc Аwардс 2004 натижалари“ (ру). 2024-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-январ.
- ↑ „Сергей Лазарев ЗД Аwардс мукофотида «Йил солисти» деб топилди“ (ру). 2023-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-январ.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 „БИОГРАФИЙА — Валерий Меладзенинг расмий сайти“. меладзе.ру. 2022-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-декабр.
- ↑ „«Жара» фестивалида Валерий Меладзенинг ижодий кечаси“ (ру). 2024-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-январ.
- ↑ „Тото Кутунё «Янги тўлқин 2013» ҳакамлар ҳай’ати а’зоси бўлади“ (ру). 2023-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-январ.
- ↑ Валерий Меладзе Красногорск маъмуриятининг боғ ва хиёбонлардаги ичкиликбозликка қарши курашини қўллаб-қувватлади Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (23-январ 2018-йил) // Красногорск шаҳар округи маъмурияти сайти
- ↑ „Жамоатчилик палатаси а’золари“ (ру). www.красногорск-оп.ру. Красногорск шаҳар округи Жамоатчилик палатаси сайти. 2021-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-ноябр.
- ↑ Телефон оператори ва олим: Валерий Меладзе ҳаётидан 10 номаълум факт Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (22-апрел 2017-йил) // м24.ру
- ↑ 12,0 12,1 Биринчи канал. Ҳужжатли филм. „Валерий Меладзе. Ҳеч ким айбдор эмас“ биографик филми (эфир санаси — 2013-йил 30-ноябр) Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (15-август 2016-йил) // Биринчи канал
- ↑ „Меладзе, Валерий Шотаевич“. ТАСС. 2023-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 12-январ.
- ↑ Валерий Меладзе: Албина Жанабаева билан муносабатлари ва рафиқаси билан ажрашуви ҳақида илк бор Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (22-апрел 2017-йил) // 7дайс.ру
- ↑ „Константин Меладзенинг икки оиласи: продюсер нега Вера Брежнева билан муносабатларини узоқ вақт яширган?“ (ру). www.старҳит.ру. «СтарҲит» (2019-йил 11-май). 2021-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-ноябр.
- ↑ „Николаев ижтимоий-сиёсий газетаси. Афсонавий «Диалог» гуруҳи барабанчиси Анатолий Дейнега вафот этди. 2014-йил 7-август“. 2019-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-май.
- ↑
Валерий Меладзе — «Не тревожь мне душу, скрипка…» (1992-йил) ЁуТубеда
- ↑ Валерий Меладзе биографияси Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (2-феврал 2014-йил) // афиша.маил.ру
- ↑ Валерий Меладзе — Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист — „Лимбо“ қўшиғи // в-меладзе.ру
- ↑
Валерий Меладзе ижросидаги «Лимбо» қўшиғи Алла Пугачёванинг «Рождество учрашувлари» дастурида (1994) ЁуТубеда
- ↑
Алла Пугачёванинг «Рождество учрашувлари» (1994) ЁуТубеда
- ↑ „Валерий Меладзе Сольный концерт в Олимпийском Ливе 1997“ (ру-РУ). 2022-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-декабр.
- ↑ „Валерий Меладзе - Всё Так И Было“ (ру). 2022-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-декабр.
- ↑ Все так и было // Музыкальная газета. — 1999. — 29 12 (№ 51). — ИССН 1606-7010. Архивировано 10 декабр 2024 года.
- ↑ Григорий Шестаков. „Валерий Меладзе — Все так и было“ (ру). «Звуки.ру» (2000-йил 10-апрел).
- ↑ „В. Меладзе - Вопреки“ (эн). 2022-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-декабр.
- ↑ Алексей Мажаев. „Валерий Меладзе — «Океан, 2005 г.» **** (Видео)“ (ру). ИнтерМедиа (2014-йил 26-октябр). 2021-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-ноябр.
- ↑ „Братья Меладзе представят в Минске свой первый дуэт“. 2017-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 3-феврал.
- ↑ „Валерий и Константин Меладзе — «Мой брат» ***“. 2019-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-январ.
- ↑ Виктория Новикова. „Первый зимний ВК Фест пройдёт онлайн со 2 по 6 января“. СОВА (2021-йил 22-декабр). 2022-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-октябр.
- ↑ „«Это наш позор». Российские писатели, журналисты и режиссеры призвали остановить войну с Украиной — Медуза“ (ру-РУ). Медуза. 2022-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
- ↑ „Его грешная жизнь. Валерию Меладзе — 60 лет. Рассказываем, как он стал артистом, объединившим всех — россиян и украинцев, зумеров и бумеров, уехавших и оставшихся“. Новая газета Европа (1991-йил 3-январ). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
- ↑ ҳттпс://www.свобода.орг/а/очередной-враг-найден-соцсети-о-нападкаҳ-на-валерия-меладзе/32207317.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://неwтимес.ру/артиcлес/детаил/233523/
- ↑ ҳттпс://тҳеинс.ру/неwс/260673
- ↑ ҳттпс://неwтимес.ру/артиcлес/детаил/238723
- ↑ Валерий Меладзе: „Биз бир-биримизни тўлдирамиз“ Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. // НТВ.ру
- ↑ „Россия“ канали мусиқий ижрочиларнинг муваффақият сирларини очмоқда Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. // км.ру
- ↑ „Битва Хоров“ лойиҳасининг биринчи мавсуми ҳақида Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. // руссиа.тв
- ↑ Битва хоров 2-мавсум Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. // вокруг.тв
- ↑ ГОЛОС.ДЕТИ-4. Мамлакатнинг бош болалар вокал шоуси Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. // 1тв.ру
- ↑ „Партия айтди: „Керак!“ „Лаббай!“ — жавоб берди эстрада“. Александр Буйнов, Валерий Меладзе ва бошқа маданият намояндалари „Ягона Россия“га аъзо бўлишди. Нега? (ру). www.кп.ру. Комсомолская правда (2003-йил 7-феврал). 2020-йил 28-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Меладзе ва Харатян Красногорск Жамоатчилик палатасининг янги таркибига кирди“ (ру). мксет.ру (2017-йил 13-июл). 2020-йил 28-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Валерий Меладзе ва Дмитрий Харатян сиёсатга киришди. Ва нафақат улар…“. Хонанда Валерий Меладзе, актёр Дмитрий Харатян, РФ ЖП аъзоси Максим Григорев, ВИ чақириқ Давлат Думаси депутати Мария Кожевникова, афсонавий сузувчи Шаварш Карапетян, политолог Аббас Галлямов Красногорск Жамоатчилик палатасининг янги таркибига кирдилар (ру). неwизв.ру. Новиэ известия (2017-йил 13-июл). 2017-йил 3-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Красногорск Жамоатчилик палатаси. Меладзе Валериан Шотаевич“. 2020-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Медведев Г. „Меладзе ва Фоменко Титовнинг ишончли вакиллари бўлишди“ (ру). «Известия» (2018-йил 7-феврал). 2023-йил 7-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Бу бизнинг уятимиз“. Россиялик ёзувчилар, журналистлар ва режиссёрлар Украинадаги урушни тўхтатишга чақиришди
- ↑ „Украинани қўллаб-қувватлагани учун РФда тақиқланган артистлар рўйхати эълон қилинди“. 2022-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Валерий Меладзенинг отаси шифохонада вафот этди // НТВ Янгиликлари“ (ру). НТВ. 2024-йил 20-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑
МУЗ-ТВ. «Лове Сторй» дастури. Валерий Меладзе (2004-йил) ЁуТубеда
- ↑ Москва суди хонанда Валерий Меладзенинг ажрашиш ҳақидаги даъвосини қондирди Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. // рапсинеwс.ру (2014-йил 21-январ)
- ↑ „Ирина Меладзе собиқ эри ҳақида: «Валерийдан оиладан кетгани учун бир неча бор миннатдор бўлганман» | Телепрограмма“. 2016-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Ирина Меладзе: Менинг ичимда ҳамма нарса ёниб кул бўлган“. 2016-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Қизалоқ улғайди...“ (ру). Лифе (2011-йил 23-ноябр). 2024-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Ирина Суханова. „Валерий Меладзенинг қизи икки йиллик никоҳдан сўнг марокашлик эри билан ажрашмоқда“. Инга Меладзе кўп йил Буюк Британияда яшади, бироқ ажралишдан сўнг Москвага қайтди. Комсомолская правда (2019-йил 23-июн). 2024-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Ава Кулебякина. „Меладзе уч қизининг квартиралари учун банклардан миллионлаб рубл қарздор бўлиб қолди“ (эн). Аргументи и факти (2010-йил 12-август). 2021-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „"Хуш келибсиз!" Валерий Меладзе бобо бўлди“. 2024-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Севги қанотларида: Меладзе ва Жанабаеванинг яширин тўйи, Шаляпиннинг маросими ва бошқалар ҳақида батафсил | СтарҲит.ру“. 2016-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Албина Жанабаева ва Валерий Меладзе: севги тарихи биринчи шахсдан“ (ру). Ҳелло! (2018-йил 18-ноябр). 2021-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Русское радио. Албина Жанабаева Бред Питтга муҳаббат изҳор қилди Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. — 2019-05-22.
- ↑ „Валерий Меладзе ўғлига ноёб исм қўйди“. 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Албина Жанабаева Валерий Меладзега иккинчи ўғилни туҳфа этди Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. // КП.РУ
- ↑ „Гўзал исм! Валерий Меладзе ва Албина Жанабаева қизларига қандай исм қўйишгани маълум бўлди | СтарҲит.ру“. 2021-йил 1-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Сестру Валерия Меладзе обвинили в плагиате“. 2022-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-март.
- ↑ „О награждении работников различных отраслей Автономной Республики Крым“. 2022-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-август.
- ↑ „Указ от 15.12.2008 г № 410“. 2022-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-август.
- ↑ 67,0 67,1 67,2 Националная российская премия в области музикалного искусства „Овация“. История. Лауреати. Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (24-декабр 2013-йил) // оваcижа.ру