Валерий Генрихович Вотрин (нидерландча: Валéрй Вотрин, 1974-йил 2-март, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) – асли рус бўлган белгиялик ёзувчи.

Валерий Вотрин
Таваллуди 2-март 1974-йил
Фуқаролиги Belgiya bayrogʻi Белгия
Фаолият йиллари 1995-йил–
Жанр носир, таржимон

Биографияси

Валерий 1924-йил 2-март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Вотрин Тошкент университети роман-герман факултетини тамомлаган. Таржимон ва атроф-муҳит дастурлари координатори сифатида ишлаган. 2000-йилда Белгияга кўчиб ўтган ва Бруссел университетида экология бўйича магистрлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган. У 2007–2014-йилларда Москвада истиқомат қилган. Валерий 2014-йилда Европага қайтди: Батда (Буюк Британия) яшаган, 2021-йилдан эса Нидерландияда[1] яшаб келмоқда. Экологик консалтинг компаниясида маслаҳатчи сифатида ишлайди.

Ижоди

Вотриннинг қисқа ҳикояларининг биринчи нашри 1995-йилда „Шарқ юлдузи“ журналида чоп этилган. Романлари, қиссалари, ҳикоялари, „Побереже“, „Диалог“ тўпламлари „Шарқ юлдузи“, „Новая юност“, „Новий журнал“, „Крешатик“, „Русская проза“ ва бошқаларда журналларда нашр этилган. Валерий „Жалитвослов“ (2007), „Последний магог“ (2009), „Логопед“ (2012) насрий китоблар муаллифи. Андрей Белий (2009), Россия (2009), „Болшая книга“ (2010, 2013), „Русский Букер“ (2013), Александр Пятигорский мукофотлари (2013) совриндори.

Валерий Фланн ЎБраен, Рассел Хобан, Теодор Френсис Поуис, Эрик Стенбок, Уилям Герҳарди роман ва ҳикояларини ҳамда ХВИИ–ХХ асрлардаги инглиз ва шотланд шеъриятини таржима қилинган. Мишел де Гелдероднинг икки жилдлик драма ва насрий тўплам тузувчиси (2004). Вотриннинг асосий таржима асари шотланд шоири Жеймс Томсоннинг „Город страшной ночи“ шеъри ҳисобланади[2].

Библиографяси

Вотрин „Гермес“ (1996), „Последная чаша гнева“ (1996), „Сломанная комадия“ (2007), „Последний Магог“ (2009), „Логопед“ (2012) номли романлар ва „Жалитвослов“ (2007) тўплами муаллифи[3].

Манбалар

  1. ↑ „«Независимая газета»“. 2021-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-декабр.
  2. ↑ „«Век перевода»“. 2006-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 24-март.
  3. ↑ [ҳттпс://www.ливелиб.ру/аутҳор/190259-валериж-вотрин „Валерий Вотрин — о писателе Подробнее на ливелиб.ру: ҳттпс://www.ливелиб.ру/аутҳор/190259-валериж-вотрин“]. Қаралди: 2023-йил 2-ноябр.