Валерий Борисович Харламов (1948-йил 14-январ, Москва — 1981-йил 27-август, Москва вилояти, Солнечногорск яқинидаги Ленинградское шоссесининг 74-километри) — совет хоккейчиси, 1967—1981-йилларда CСКА жамоаси ҳужумчиси. 1969 —1980-йилларда эса СССР терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 1969-йилда СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси. Икки карра Олимпия чемпиони (1972, 1976) ва саккиз карра жаҳон чемпиони. СССРнинг энг яхши хоккейчиси (1972, 1973). 1970-йилларда СССРнинг этакчи хоккейчиларидан бири. Харломов нафақат совет иттифоқида, жаҳонда ҳам Хоккей тарихидаги энг яхши хоккейчилардан бири дея тан олинган. 1998-йилда Халқаро хоккей федерациясининг шон-шараф залига киритлган . 2005-йилда Торонтодаги Хоккей шон-шараф зали аъзоси.

Валерий Борисович Харламов
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Тахаллуси/Лақаби Афсонавий17, Испанялик
Фуқаролиги

SSSR bayrogʻi

СССР
Таваллуд санаси 14.01.1948
Москва, СССР
Вафот санаси 27.08.1981
Москва — 1981-йил 27-август, Москва вилояти, Солнечногорск яқинидаги Ленинградское шоссесининг 74-километри
Фаолият йиллари 1967—1981
Бўйи 1,73 м
Вазни 76 кг
Турмуш ўртоғи Ирина Харламова
Болалари Алехандер Кҳарламов, Бугонита Кҳарламова
Спорт
Мамлакат

SSSR bayrogʻi

СССР
Позицияси Ҳимоячи (шайбали хоккей)
Клуби

SSSR bayrogʻi 1967 CСКА

SSSR bayrogʻi 1967—1968 Звезда (Чебаркул)

SSSR bayrogʻi 1968—1981 CСКА
Фаол томони Тўпурар, Чап қанот ҳужумчиси
Мураббий(лар)и Кулагин, Борис Павлович
Медаллар
Медал сони
Қишки Олимпиада ўйинлари
Олтин Саппаро СССР
Олтин Инсбург СССР
Кумуш Лейк Пласид, Ню-Ёрк СССР
Жаҳон чемпионати
Олтин Шевеция 1969 СССР
Олтин Шевеция 1970 СССР
Олтин Шевисария 1971 СССР
Олтин СССР 1973 СССР
Олтин Финландия 1974 СССР
Олтин Ғарбий Германия 1975 СССР
Олтин Чехославакия 1978 СССР
Олтин СССР 1979 СССР
Кумуш Чехословакия 1972 СССР
Кумуш Полша 1976 СССР
Бронза Аустрия 1977 СССР
Шайбали хоккей
SSSR bayrogʻi СССР вакили

Биографияси

Таввалуди

Отаси — Борис Сергеэвич Харламов (26.06.1927—27.01.2010) — „Москва Коммунар“ заводининг синов механиги . Онаси — Асли Испан, Испаниянинг Билбао шаҳридан, асил исми Кармен Ориве-Абад (Cармен Ориве Абад, лақаби Бегоñа, Бегониа) (1925—1987), 1937-йилда СССРга олиб кетилган (фуқаролар уруши Испания қочқинлари орасида), 1940-йиллардан ўша заводда револвер токар бўлиб ишлаган.

Борис ва Бегониа илк марта Коммунар заводи рақс клубида танишишади. Ўшанда Борис Харламов клубга урушдан олдин таниш бўлган испан дўсти билан келган ва у ердан Валерийнинг бўлажак онаси билан кетган[1].

Валерий Харламов 1948-йил 13 январдан 14-январга ўтар кечаси Москвада туғилган. Борис ва Бегония ўша куни Коммунар заводининг ётоқхонасида эдилар. Кеч яқинлашганда, Бегониа туғруқ вақти бошланганини ҳис қилади. Шошилинч равишда тез ёрдам завод машинаси чақирилиб, уни туғруқхонага олиб боришади. Ўша куни тонгда ёш Харламовлар оиласида ўғил фарзанд дунёга келган[2].

Харламовлар ўз фарзандлариига Совет синовчи учувчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Валерий Чкалов шарафига Валерий деб исм қўйишади. Борис ва Бегониа фақат яшаш учун рухсатномага эга бўлганликлари сабабли фарзандли бўлишни режалаштиришмаган эдилар. Валерий туғилгандан уч ой ўтибгина, никоҳларини расман рўйхатдан ўтказишади — Борис Харламов буни „Валерий Харламов, муз устидаги буқалар жанги“ ҳужжатли филмида айтиб берган.

1949-йилга келиб Харламовлар оиласида қиз фарзанд туғилади ва қизалоқа Татяна деб исм қўйишади.

Болалик ва ёшлик даври

Валерий Харламовнинг болалигидан хоккей ҳамда футболга жудаҳам қизиқар ва улар билан мунтазам шуғулланар эди. Валерий етти ёшилигидаёқ муз устида конкида уча бошлаган. Отаси тез-тез завод жамоаси учун майдончада рус хоккейи билан шуг;улланган. Ўғлини ўзи билан бирга ўйинга олиб борган[3].

1956-йилга келиб, 1937-йилда СССРга келган испанлар ўз ватанларига қайтиш имконига эга бўлгач, Валерий онаси ва синглиси билан Испанияга жўнаб кетади, Испанияга борган Валерий бир неча ой Билбао шаҳрида яшайди ҳамда шаҳар мактабида бир муддат тахсил олган.

1961-йил март ойида Харламов бошқа органларда асоратларни келтириб чиқарадиган Ўткир тонзиллит билан касал бўлиб қолади: шифокорлар унда юрак касаллиги борлигини аниқладилар ва ревматик кардит ташхисини қўйишади Шу пайтдан бошлаб Валерийга мактабда жисмоний тарбия дарсларига бориш, ҳовлида югуриш, оғир юк кўтариш, сузиш ва ҳатто пионер лагерига бориш тақиқланган.

Бироқ Валерийнинг отаси бошқача фикрда эди, ҳамда уни Россияга қайтариб олиб келган ва ўша ердаги хоккей клубига олиб борган. Бу ишларнинг барчасини Валерийнинг онасидан яширинча қилшган. Харламов кўп маротаба Испанияга бориб келганлиги туфайли Испан лақабини ҳам олган. Шундан кейин у мўжизавий таризда, ҳеч бир сабабларсиз огир ҳасталикдан соғайиб кетади[4].

Фаолияти

Совет Иттифоқи лигаси

Харламов 12 ёшида CСКА сафида муваффақиятли ўйнай бошлайди[5]. 1967-1968 йилги мавсум учун катталар жамоаси таркибига жалб ээтилади ҳамда 1967-йилнинг 22-октябрда ҲC Сибир жамоасига қарши бахсда ССКА сафида дебют қилади[6]. Аммо ўша пайтдаги жамоа бош мураббийи Анатолий Тарасов Харламовни жамоа учун керакли ўйинчи деб ҳисобламайди ҳамда жамоа таркибидаги 15 ўйиндан сўнг Харламовни учинчи дивизион аъзоси Звезда Чебаркул жамоасига таркибига бир мавсумга бериб юборишади. Звезда чебраку таркибида 32 ўйинда 34 та гол уриб, жамоанинг тўп урарига айланади[7].

Кейинги мавсумдан Харламов CСКА таркибига қайтади. Мавсумда 42 ўйинда 37 та гол уриб, 12 та голга ассистентлик қилган. Умумий ҳисобда мавсум ўйинларида жами 49 очко йиғган Валерий лиганинг учунчи энг яхши ўйинчиси бўлган; 1968-йил октябр ойида бўлиб ўтган ўйинда у биринчи марта Владимир Петров ва Борис Михайловлар сингари кўзга кўринган ўйинчилар билан бир таркибда майдонга тушади[8]. Учала ўйинчи ҳам кейинги бир неча йил давомида CСКА билан ҳам, халқаро миқёсда ҳам бирга ўйнашади ҳамда хоккей тарихидаги энг машҳур чизиқлардан бирини ташкил этишади[9]. Мавсум оралиғида Харламов ва унинг шерилари Петров ва Михайловлар халқаро турнирда ғалаба қозонганликлари учун хизмат кўрсатган спорт устаси унвонига сазовор бўлишади[10].

Фаолият статистикаси

Харламов Россиянинг 2023 йилги почта муқовасида
   
Мавсум Жамоа Лига Ў Г А Очк Пен
1967-1968-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 15 2 3 5 6
1968-1969-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 42 37 12 49 24
1969-1970-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 33 33 10 43 16
1970-1971-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 34 40 12 52 18
1971-1972-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 31 24 16 40 22
1972-1973-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 27 19 13 32 22
1973-1974-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 26 20 10 30 28
1974-1975-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 31 15 24 39 35
1975-1976-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 34 18 18 36 6
1976-1977-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 21 18 8 26 16
1977-1978-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 29 18 24 42 35
1978-1979-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 41 22 26 48 36
1979-1980-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 41 16 22 38 40
1980-1981-йилги мавсум CСКА Москва Совет иттифоқи 30 9 16 25 14
Совет иттифоқи лигасида жами 438 293 214 507 318

Халқаро

Йил Жамоа Турнер   Ў Г А Очко Пен
1969 Совет иттифоқи Жаҳон Чемпионати 10 6 7 13 4
1970 Совет иттифоқи Жаҳон Чемпионати 9 7 3 10 4
1971 Совет иттифоқи Жаҳон Чемпионати 10 5 12 17 2
1972 Совет иттифоқи Канада-СССР серияси 7 3 4 7 16
1972 Совет иттифоқи Олимпиада ўйинлари 5 9 7 16 2
1972 Совиэт Унион Жаҳон Чемпионати 9 8 6 14 10
1973 Совет иттифоқи Жаҳон Чемпионати 10 9 14 23 31
1974 Совет иттифоқи Канада-СССР серияси 8 2 6 8 4
1974 Совет иттифоқи Жаҳон Чемпионати 10 5 5 10 8
1975 Совет иттифоқи Жаҳон Чемпионати 9 10 6 16 4
1976 Совет иттифоқи Олимпиада ўйинлари 6 3 6 9 6
1976 Совет иттифоқи Жаҳон Чемпионати 10 4 10 14 4
1977 Совет иттифоқи Жаҳон Чемпионати 10 9 7 16 4
1978 Совет иттифоқи Жаҳон Чемпионати 10 4 5 9 4
1979 Совет иттифоқи Жаҳон Чемпионати 8 7 7 14 4
1980 Совет иттифоқи Олимпиада ўйинлари 7 3 8 11 2
Жаҳон Чемпионатида жами 105 74 82 156 79
Олимпиада ўйинларида жами 18 15 21 36 10

Мукофот ва унвонлар

СССР ва Россия

Мукофот йил
Хизмат кўрсатган спорт устаси 1969-йил
СССР лигаси Йил ўйинчиси 1971-1972, 1972-1973-йиллар
Россия хоккей шон-шараф зали 2014-йил

Халқаро

Мукофот Йил
Хоккей бўйича жаҳон чемпионати рамзий терма жамоаси 1972, 1973, 1976-йиллар
Халқаро хоккей федерацияси шон-шараф зали 1998-йил[11]
Халқаро хоккей федерацияси юлдузлар жамоаси 2008-йил
Торонто шон-шараф зали 2005-йил

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ . Бу воқияни Борис Харламов „Валерий Харламов, муз устидаги буқалар жанги“ ҳужжатли филмида айтиб ўтган.
  2. ↑ По воспоминаниям Анатолия Тарасова, Бегония родила сина в машине: „И хотя шофёр гнал на приличной скорости, в роддом они приэхали с эщё одним пассажиром — в пути у молодой мами на свет появился син“ (Тарасов А. В. Три скорости Валерия Харламова // Левин Б. М. Три скорости Валерия Харламова. — Андоза:М., 1984. — С. 13).
  3. ↑ Харламов Б. С. „Как рассказать мне о Валерии“, . Три скорости Валерия Харламова. М.: Физкультура и спорт, 1984 — 24-бет. 
  4. ↑ Дворцов, В.А.; Юрев, З.Й.. Форвард № 17 (Форwард Но. 17) (ру). Мосcоw: Совецкая Россия, 1984 — 20–21-бет. 
  5. ↑ Кулагин, Б.П. „Он играл для людей (Ҳе плаед фор тҳе пеопле)“, . Три скорости Валерия Харламова (Тҳреэ Спеэдс оф Валери Кҳарламов) (ру). Мосcоw: Физикултура и Спорт, 1984 — 40–41-бет. 
  6. ↑ Тарасов, А.В.. Три скорости Валерия Харламова (Тҳреэ Спеэдс оф Валери Кҳарламов) (ру). Мосcоw: Физикултура и Спорт, 1984 — 18-бет. 
  7. ↑ Мартин, пп. 132-133
  8. ↑ Дворцов; Юрев. Форвард № 17 (Форwард Но. 17) (ру) — 60-бет. 
  9. ↑ Ҳоcкей Ҳалл оф Фаме. „Валери Кҳарламов Биограпҳй“. ЛегендсофҲоcкей.нет (2017). Қаралди: 2017-йил 29-май.
  10. ↑ Дворцов; Юрев. Форвард № 17 (Форwард Но. 17) (ру) — 97-бет. 
  11. ↑ „ХАРЛАМОВ, ВАСИЛЬЕВ, ФИРСОВ И ТИХОНОВ ИЗБРАНЫ В ЗАЛ СЛАВЫ ИИХФ“ (ру). Спорт Эхпресс (1988-йил 3-июн). Қаралди: 2023-йил 3-июл.

Ҳаволалар