Валерия Пеcрессе (франсузча: Валéриэ Пécрессе, Валериэ Роух (франсузча: Валéриэ Роух; 1967-йил 14-июл, Неуиллй-сур-Сеине) — франсуз сиёсатчиси, 2007-йилдан 2012-йилгача Франсуа Фиён ҳукуматида вазир, 2015—йилдан Иле-де-Франс минтақаси кенгаши раиси ҳисобланади.

Валерия Пеcрессе
франсузча: Валéриэ Пécрессе
 Минтақавий кенгаш раҳбари (Франсия) ҳудудий кенгаш раҳбари (Ил-де-Франс)
Мансаб даври
18-декбар 2015-йил
(Жеан-Паул Ҳучон исми остида)
 Бюджет вазири
Мансаб даври
29-июн 2011-йил – 15-май 2012-йил
Президент Николя Саркози
Бош вазир Фиён Франсуа
 Франсия илм фан вазири
Мансаб даври
18-май 2007-йил – 29-июн 2011-йил
Ҳукумат бошлиғи Жил де Робен
Президент Николя Саркози
Вазир Франсуа Фиён
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 17-июл 1967-йил
Или-де-Франс
Турмуш ўртоғи Жером Пекрас
Болалари 3

Биография

Таълим

Париждаги Олий Савдо мактабини ва Миллий бошқарув мактабини тамомлаган[1]. 1998—йилгача Давлат кенгашида аудитор бўлиб ишлаган, президент Жак Ширакнинг маслаҳатчиси бўлган. Франсуз, инглиз, рус ва япон тилларини яхши билади[2].

Сиёсий мартаба (2002-2021)

2002, 2007 ва 2012-йилларда Йвелинесдан Миллий Ассамблея аъзолигини олди. 2004-йилда Иле-де-Франс минтақаси кенгашига сайланган. Пекресс Халқ Ҳаракати Иттифоқида матбуот котиби бўлиб ишлаган.

2007-йилда у Олий таълим ва тадқиқот вазири лавозимини эгаллади ва 2010—йилда ҳукумат таркибидаги ўзгаришлардан кейин ҳам шу лавозимда қолди. 2011-йилда у Бюджет вазири ва ҳукумат матбуот котиби этиб тайинланди. 2012—йилда ҳукуматни тарк этган.

2015-йил декабр ойида Иле-де-Франсдаги минтақавий сайловларнинг иккинчи босқичида Пекрессе бошчилигидаги ўнг марказчи Республикачилар партияси 43,8 % ғалаба қозонди. Миллий фронт рўйхатини сайловчиларнинг 14,02% қўллаб-қувватлади[3]. 18-декабрда Пекрес Иле-де-Франс минтақавий кенгашининг 119 овози билан (сайловда 209 депутатдан 140 нафари иштирок этган) президент этиб сайланди[4].

2019-йил 5-июн куни, 26-май куни бўлиб ўтган Европа сайловларида „республикачилар“ 8,48% овоз билан муваффақияцизликка учрагач, ўнг қанот ғоясини қайта тиклашнинг иложи йўқлиги сабабли партиядан чиқишини эълон қилди[5].

2021-йил 27-июн куни Иле-де-Франсдаги ҳудудий сайлов иккинчи босқичи марказчи ўнгчи Валери Пекрессега яна муваффақият келтирди — уларни 45,92% сайловчилар қўллаб-қувватлади, бу эса ғолибларни 125 ўринга эга бўлишини таъминлади.

Манбалар

  1. ↑ „Валéриэ Пécрессе, ла гуэрриèре“. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-октябр.
  2. ↑ „Валéриэ Пécрессе :Эт Диэу cрéа ла фемме, Ле ноувел эcономисте“. 2007-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-октябр.
  3. ↑ „Рéсултац дес éлеcтионс рéгионалес 2015 Иле-де-Франcе“ (фр). Л'Эхпресс. 2021-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
  4. ↑ Доминиқуэ Малécот. „Иле-де-Франcе : лес ургенcес де Валéриэ Пécрессе“ (фр). Лес Эчос (2015-йил 18-декабр). 2021-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
  5. ↑ „Валéриэ Пécрессе аннонcе са дéмиссион дес Рéпублиcаинс“ (фр). Ле Монде (2019-йил 5-июн). 2019-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-июн.