Vali Majidov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Вали Мажидович Мажидов (1922—йил 14—ноябр Тошкент, 2002—йил 28—июн) – Ўзбекистон Совет Соцеалистик Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), тиббиёт фанлари доктори, профессор. Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори (1972-1987). Унинг одамларда бруцеллёз инфексияси ва вирусли гепатитнинг кечиши ҳақидаги тадқиқотлари илмий ва амалий жиҳатдан юқори баҳоланган.
| Вали Мажидов | |
|---|---|
| Таваллуди |
Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси, Тошкент |
| Вафоти | Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри |
| Таълими | Тошкент тиббиёт академияси |
| Мукофотлари | Ўзбекистон ССР да хизмат кўрсатган фан арбоби |
Биографияси
Вали Мажидович Мажидов 1922—йил 14—ноябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1943—йилда Тошкент тиббиёт академияси (ТошМИ) имтиёзли диплом билан тугатган. 1944—1947—йилларда Тошкент тиббиёт академияси юқумли касалликлар кафедраси аспиранти бўлган[1].
1947—1954—йилларда Тошкент тиббиёт академияси юқумли касалликлар кафедраси ассистенти, 1954—1962—йилларда доцент, 1962—йилдан бошлаб кафедра мудири сифатида фаолият олиб борган. 1972—йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институти юқумли касалликлар эпидемиологияси кафедраси мудири лавозимига тайинланган[2].
1947—йилда „Брусселлёзда асосий фагоцитар реаксия“ мавзусида номзодлик, 1963—йилда эса „Брусселлёз (клиникаси, курси, давомийлиги)“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Профессорлик фаолияти
Профессор Мажидов 1963—1965—йилларда Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий тиббиёт кенгаши раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
1965—йил октабр ойидан 1966—йил июн ойигача Тошкент тиббиёт институти санитария-гигиена факултети декани. 1966—йил июн ойидан 1968—йил октабргача Тошкент тиббиёт институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимларида ишлаган.
1968—йилда Вали Мажидов Ўзбекистон ССР соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, тўртинчи бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
1972—йилдан 1987—йилгача Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори. 86 тадан ортиқ илмий ишлар, жумладан, 7 та монография, юқумли касалликлар бўйича амалий машғулотлар учун қўлланмалар ва тиббиёт институтлари талабалари учун „Юқумли касалликлар“ дарслиги муаллифи. Унинг одамларда бруцеллёз инфексияси ва вирусли гепатитнинг кечиши ҳақидаги тадқиқотлари илмий ва амалий жиҳатдан юқори баҳоланган.
Мажидов раҳбарлигида 1 та докторлик ва 16 та номзодлик диссертациялари ёқланган. Вали Мажидов юқумли касалликлар бўйича олимлар мактабига асос солган[3].
Мукофотлари
1982—йилда Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби ордени билан мукофотланган.
Китоблари
1991—йилда И.И Шаинский билан ҳамкорликда „Тиф ва паратиф А ва Б“ китоби нашр этилган. 1980—йилда И.И Шапунов билан ҳаммуаллифликда „Вирусли гепатитнинг диагностикаси ва оқибатлари“ китобини чоп эттирган.
Вафоти
2002—йил 28—июн куни Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳрида вафот этган.
Манбалар
- ↑ „Маджидов Вали Маджидович“. мед.уз. 2022-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-август.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „История кафедры - ТашПМИ“ (эн). Ташпми.уз. 2022-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-август.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |