Вали Қаландар (15-аср) — Форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи "Мажолис ун-нафоис"нинг иккинчи мажлисида тилга олинган. Алишер Навоий унинг Абулқосим Бобур хизматида бўлгани, бетакаллуф, қўрқмас ва беҳаё киши экани, сўзамол нотиқлар орасида савиясиз шеърлари билан танилганини таъкидлайди. Алишер Навоийнинг маълумот беришича, Пир Будоғ Ҳирий шоирларни Шерозга олиб борганида, Вали Қаландар ҳам улар сафида бўлган. „Мажолис ун-нафоис“да Навоий „яхши воқеъ бўлубтур“, деб унинг бир байтини келтиради.

Вали Қаландар Шерозда вафот этган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Мажолис ун-нафоис”.