Валиант — эртаги серҳосил шафтоли нави. Ватани Америка. Дарахти ўртача катталикда. Ўзидан чангланади. Меваси йирик (140—170 г), думалоқ-тухумсимон, ранги тўқ сариқ. Пустила сийрак нозик туклари бор. Эти хушбўй, сарғимтир, ширали, данак атрофи қизғиш, ширин. Эти данагидан яхши ажралади. Данаги йирик. Кўчати экилганидан кейин 2—3-йилдан ҳосил қилади, 5—6-йили тўлиқ ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги юқори (160—170 с/га). Бошқа раёнлаштирилган навларга караганда совуққа ва касалликларга чидами юқори. Апрел бошларида гуллайди. Меваси июлда пишади. Меваси янгилигигида ейилади, шарбатлар, жем ва б. тайёрланади. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятлари учун тавсия этилган (яна қ. Шафтоли).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил