Valide Sulton masjidi
Валиде Султон масжиди (юнонча: Τζαμί Βαλιδέ Σουλτάνας, туркча: Валиде Султан Cамии, маъноси „Султон она масжиди“) – собиқ масжид бўлиб, жанубий Грециянинг Крит оролидаги Ретимнон шаҳрида жойлашган. Масжид тах. 1650-йилларда, Усмонлийлар даврида, шаҳар ХВИИ асрда Усмонлийлар томонидан забт этилганидан кўп ўтмай қурилган. Масжид Султон Меҳмед ИВнинг онаси Турҳон Султонга бағишланган бўлиб, унинг шарафига шундай номланган. Грециядаги усмонлийлар даврига оид масжидларнинг аксарияти каби, у энди ибодат учун очиқ эмас ва унинг атрофида ҳозир қурилган кўплаб иншоотлар сабабли жамоатчилик кириш ҳам мумкин эмас.
| собиқ масжид | |
Валиде Султон масжиди
Τζαμί Βαλιδέ Σουλτάνας | |
| Масжиднинг юқридан кўриниши | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Ретимнон |
| Координаталар | 35°22′21″Н 24°28′16″Э / 35.37250°Н 24.47111°Э |
| Йўналиши | Суннийлик |
| Асосчи | Турҳон Султон |
| Асосий сана: 1650-йиллар
| |
| Гумбазлар сони | 2 та |
| Гумбазлар сони | 2 та |
| Миноралар сони | 1 та |
| Миноралар сони | 1 та |
| Қурилиш материали | ғишт |
Тарихи
Масжид ҳақидаги энг қадимги тарихий эслатма 1654-йилга, шаҳар усмонлийлар томонидан забт этилишидан атиги бир неча йил ўтган даврга тааллуқли. 1671-йилдаги ҳужжатда унинг Константинополдаги (ҳозирги Истанбул) Баҳçэ Капıсıндаги Валиде Султон масжидига боғлиқлиги тилга олинади[1]. У султоннинг онаси Турҳон Ҳадича номи билан аталган, у Ретимнонда мактаб ҳам асос солган бўлиб, у бинода ҳозир Ретимноннинг биринчи бошланғич мактаби жойлашган[1]. Маҳаллий даражада у шаҳарнинг „Катта дарвоза“ мавзесида қурилгани учун „Катта дарвоза масжиди“ номи билан танилган[2][3]. Масжид асрлар давомида Ретимноннинг мусулмон аҳолисига хизмат қилган, 1923-йилда Греция ва Туркия ўртасида мусулмон ва насроний аҳоли алмашинувидан сўнг эса 1925-йилга келиб ўз ҳолига ташлаб қўйилган[1].
Меъморчилиги
Бугун замонавий шаҳар муҳитининг бинолари билан ўралган собиқ масжид икки гумбаздан иборат; намоз қибласи меҳроб эса устунлар билан икки томондан ўралган бўлиб, уларнинг тагкурсилари сифатида тескари айлантириб қўйилган икки коринф капители ишлатилган. Меҳробнинг ярим доира шаклидаги равоқи дарахт соябони тасвири бўртмаси ҳамда Қур’он оятидан (аниқроғи, Оли Имрон сураси, 37) иқтибос келтирилган битик билан ўралган. Кириш қисми тепасида 1816-йил санаси туширилган ёзув Ҳилми Иброҳим пошо томонидан амалга оширилган таъмирлашни эслатади[1][3].
Унинг минораси 1878-йилга келиб қайта қурилган. Буни собиқ масжидга ўрнатилган лавҳада кўриш мумкин, унда хайриячи сифатида ретимнонлик маҳаллий киши Меҳмет Оға Боланакис тилга олинади[3]. Минора бир хил шаклли тошлардан қурилган, ташқи кўриниши силиндрсимон, уч қисми эса пирамидасимон шаклга эга[1].
Собиқ масжиднинг аввал саҳнда бўлган фаввораси ҳозир Босфор кўчасидаги бир дўкон ичида жойлашган. Унда яримой ва олти қиррали юлдуз бўртма нақшлари туширилган тўққизта кичик устун бор[1].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „эл:Τζαμί Βαλιδέ Σουλτάνας (Τουρχάν Χαντιτζέ)“ [Валиде Султан Мосқуэ (Турҳан Ҳадиcе)] (эл). cретанбеачес.cом. Қаралди: 2023-йил 26-октябр.
- ↑ Каципоулаки, Басилеиа. Η τουριστική κίνηση του νομού Ρεθύμνης: Εξέλιξη και προοπτική, Кавала, Греэcе, 2009 — 21-бет.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Коловос, Илиас. „эл:Τα οθωμανικά μνημεία του Ρεθύμνου“ [Тҳе Оттоман монуменц оф Ретҳймно] (эл) (2008-йил 4-декабр).
Ҳаволалар
Викиомборда „Валиде Султон масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.