Валижон Алижонович Раҳимов (русча: Рахимов, Валиджон Алиджонович; 16-феврал 1995-йил, Урганч) – ўзбек футболчиси, дарвозабон позициясида ўйнайди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Наманганнинг „Навбаҳор“ клуби футболчиси.

Валижон Раҳимов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Валижон Алижонович Раҳимов
Таваллуд санаси 1995-йил 16-феврал (1995-02-16) (31 ёш)
Таваллуд жойи Урганч Ўзбекистон
Бўйи 189 cм (6 фт 2 1⁄2 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Навбаҳор
Рақами ТБД
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012—2014 Хоразм - (-)
2014—2017 Пахтакор - (-)
2017 Локомотив БФК - (-)
2018 Султанорҳанспор - (-)
2018 1920 Мараşспор 6 (0)
2019 Cайирова Спор 5 (0)
2020—2024 ОКМК 47 (0)
2025 Андижон 6 (0)
2025 Бунёдкор 6 (0)
2026— Навбаҳор 6 (0)
Миллий терма жамоа
2021—2024 Ўзбекистон 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 10-декабр учун)

Футболчилик фаолияти

Валижон Раҳимов Хоразм футболи тарбияланувчиси. Футболчилик фаолиятини „Хоразм“ клубида бошлаган ва кейинчалик 2014-йилдан „Пахтакор“ ёшлар тизимида фаолиятини давом эттирган. 2017-йилги мавсумда Тошкентнинг бошқа бир жамоаси „Локомотив“ жамоасининг фарм жамоаси „Локомотив БФК“ жамоаси таркибига ўтган. 2018-йилги мавсум олдидан Туркиянинг қуйи лига жамоаларидан бири „Султанорҳанспор“ жамоаси таркибига ўтган. Султанорҳанспор жамоасида ярим мавсум давомида ўйнаганидан сўнг „1920 Марас Спор“ жамоаси таркибига ўтган. 2019-йилги, янги мавсум олдидан Валижон ўзининг Туркиядаги учинчи жамоаси „Cайирова Спор“ клуби билан шартнома имзолади. „Cайирова Спор“ жамоасида бир мавсум давомида ўйнади ва 2020-йилги мавсумда Ўзбекистонга қайтди. 2020-йилги мавсум олдидан Ўзбекистон Суперлигасининг етакчи жамоаларидан бири, Олмалиқнинг „ОКМК“ жамоаси таркибига ўтди. Дастлабки мавсумидаёқ АФC Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этди[1] ва жамоанинг асосий дарвозабонларидан бирига айланди[2]. 2024-йил январ ойида „ОКМК“ жамоаси билан шартномнасини икки йил муддатга узайтирган[3].

Миллий терма жамоа

Валижон Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 2021-йил 9-октябрда Малазияга қарши ўйинда Среčко Катанеc мураббийлиги даврида[4][5] илк бор дебют қилди[6].

Ютуқлар

Манбалар

Ҳаволалар