Valters va Kaža
| Валтерс ва Каžа | |
|---|---|
| Умумий маълумот | |
| Келиб чиқиши | Латвия |
| Таркиб | |
Валтерс ва Каžа (халқаро миқёсда Wалтерс анд Казҳа номи билан танилган) — Валтерс Фрīденбергс ва Кāрлис Бūмеистерсдан иборат бўлган латвиялик мусиқий дуэт.
Улар Мāртиņš Фреиманис томонидан ёзилган „Тҳе Wар Ис Нот Овер“ қўшиғи билан Латвия номидан „Эуровисион–2005“ қўшиқ танловида иштирок этиб, 153 балл билан бешинчи ўринни эгаллаган[1].
Карераси
Эуровисион-2005
2005-йил 26-февралда Валтерс ва Каžа Латвиа номидан Украинанинг Киев шаҳрида бўлиб ўтган „Эуровисион–2005“ қўшиқ танловида иштирок этиш учун танлаб олинган.
Финалдан икки кун олдин ўтказилган ярим финал босқичида дуэт бешинчи бўлиб саҳнага чиққан. Улар ўз чиқишларини Здоб șи Здубдан (Молдова) кейин ва Лисе Дарлйдан (Монако) олдин ижро этган. Дуэт 85 балл тўплаб, ўнинчи ўрин билан финалга йўл олган. Танловдан кейинги тадбир давомида Валтерс Фрīденбергс овози билан боғлиқ айрим муаммоларга дуч келган. Шу сабабли у репетиция вақтида қўшиқни тўлиқ куйлай олмаган. Гранд финалда эса қўшиқнинг айрим қисмларини асл тоналликдан бир октава паст ижро этган. Шунга қарамай, дуэт финалда 153 балл тўплаб, бешинчи ўринни эгаллаган[1].
Эуровисиондан кейин
2009-йилда Валтерс Фрīденбергс „Фор А Беттер Томорроw“ қўшиғи билан Латвия номидан „Эуровисион“ қўшиқ танловида иштирок этишга якка тартибда уриниб кўрган, бироқ ярим финал босқичидан ўта олмаган[2].
Орадан икки йил ўтиб, Валтерс ва Каžа дуэти „Эуровисион–2011“ қўшиқ танловининг латиш тилидаги телекомментаторлари сифатида фаолият юритган. Шунингдек, Валтерс Фрīденбергс „Эуровисион–2012“ танловида Латвия номидан мамлакат балларини эълон қилган[3].
Валтерс Фрīденбергснинг вафоти
2018-йил 17-октябрда Валтерс Фрīденбергс икки йил давом этган саратон касаллигига қарши курашдан сўнг вафот этгани маълум қилинган[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Кйив 2005“. эуровисион.тв. Қаралди: 2019-йил 2-июн.
- ↑ Флорас, Стелла „Латвиа: Семи-финалисц фор Эиродзиэсма 2009 анноунcед“. эсcтодай.cом (2008-йил 9-декабр). Қаралди: 2019-йил 2-июн.
- ↑ 3,0 3,1 Балинс, Эдгарс „Ин мемориам: Латвиан Эуровисион сингер Валтерс Фриденбергс ҳас пассед аwай, агед 30“. Wиwиблоггс (2018-йил 17-октябр). Қаралди: 2019-йил 17-май.