Валторна (нем. Wалдҳорн — ўрмон бур-гуси) — мундштукли пуфлама соз. Товуш тембрининг нафислиги билан бошқа мис пуфлама созлардан фарқ қилади. ХИХ асрнинг бошида хроматик (вентилли) тури пайдо бўлган. Унда жойлашган қўшимча найчалар ёрдамида ижрочи асосий ҳаво йўлини узайтириб, барча хроматик товушларни чалиши мумкин. Ҳоз. В. асосан „фа“, баъзан „сибемол“ созида чиқарилади. Диапазони тахминан 3,5 октава. В. симфоник ва пуфлама созлар оркестрларида, камер ансамблларда ва якканавоз соз сифатида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил