Валядолид — Испаниядаги шаҳар, Валядолид провинсиясининг маъмурий маркази. Писуэрга дарёси ва Кастилия канали бўиида. Аҳолиси 344 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Муҳим темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Автомобилсозлик ва тракторсозликнинг йирик маркази. Алюминий, тўқимачилик, кимё, керамика саноати ривожланган. Тери қайта ишлана-ди, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади. Университет (1346 йилдан) бор. В. Х асрдан маълум. Кастилия қиролларининг собиқрезиденсияси. Меъморий ёдгорликлардан Санта-Мария ла Антигуа (ХИ—ХИВ-асрлар), Сан-Пабло (ХВ аср) черковлари сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил