Вампирлар, арвоҳ шапалаклар ёки десмодсимонлар (Десмодонтидаэ) – кўршапалаклар оиласи[1]. Вампирлар баъзан барг бурунлилар оиласига кенжа оила сифатида киритилади. Танасининг узунлиги 6,5–9 см. Юқори жағидаги курак тишлари йирик ва ўткир; қозиқ тишлари яхши ривожланган; кейинги (озиқ) тишлари майда, қисман редуксияга учраган. Ичаги калта, ошқозони чўзилувчан бўлиб, бирданига кўп миқдордаги озиқни сақлашга мослашган. Вампирлар уруғи Жанубий ва Марказий Америкада тарқалган. Фақат иссиқ қонли ҳайвонлар қони билан озиқланади, одамга ҳам ҳужум қилиши мумкин. Курак тишлари билан ўлжаси терисини кесиб, оқиб чиқадиган қонни сўриб олади. Ўлжаси оғриқ сезмайди. Вампирлар сўлагида қон ивишининг олдини оладиган модда бўлади. Вампирлар қутуриш касаллигининг резерванти (сақловчиси) ёки ташувчиси бўлиши мумкин. Баъзан вампирлар молларга етказган жароҳат битмасдан йиринг бойлаганида улар ҳалок бўлади. Катта ёки оддий вампирлар (Десмодус ротундус) кўп учрайди. Улар чорвачиликка катта зиён келтиради.

Вампирлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Туркум: Қўлқанотлилар

Манбалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.