ВАН ДЕЙК (ван Дйcк) Антонис (1599.22.3, Антверпен— 1641.9.12, Лондон) — фламанд рассоми. 1609 й.дан Х. Ван Балендан таълим олган, ёшлигидан портрет билан шуғулланган. 1616—20 йилларда П. Рубенс устахонасида ёрдамчи бўлиб ишлаган, унинг ижодидан таъсирланган. Англия қироли Яков И саройида ишлаган даври (1620—21)да барокко типидаги портретини ниҳоясига етказди („Оилавий портрет“, „П. Снай-дерснинг рафиқаси билан портрета“, 1621 ва б.). Генуянинг зодагонлари тасвирланган ҳашамдор портретларидаги ажойиб композицияси, теран қорамтир тусларнинг гўзаллиги, заминнинг тантанаворлигида Венесия мактабининг таъсири сезилади. 1632 й.дан Лондонда қирол Карл И саройида рассом бўлиб ишлади. Қирол ва унинг оиласи („Карл 1 овда“, тахминан 1635; „Карл И бо-лалари“, 1637 ва б.), сарой зодагонлари портретларини яратди, уларда диққатни ҳолат, қомат ва ранглар уйғунлигига қаратди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил