Vanadiy
| Ванадий(В) | |
|---|---|
| Атом рақами | 23 |
| Кўриниши | Кул ранг, ялтироқ металл |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
50,9415 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 134 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
650,1(6,74) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Ар] 3д3 4с2 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 122 пм |
| Ион радиуси | (+5э)59 (+3э)74 пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
1,63 |
| Электрод потенсиали | 0 |
| Оксидланиш даражаси | 5, 4, 3, 2, 0 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 6,11 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 0,485 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 30,7 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 2160 К |
| Эриш иссиқлиги | 17,5 кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 3650 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 460 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 8,35 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | кубик марказлашган |
| Панжара даври | 3,020 Å |
| Панжара/атом нисбати | н/а |
| Дебе ҳарорати | 390,00 К |
| 23 | Ванадий
|
В | |
| 3д34с2 | |
Ванадий (Ванадиум), В - Менделеев даврий системасининг В гуруҳ кимёвий элементи; атом рақами 23, атом массаси 50,942; кулранг металл. Табиий Ванадийнинг иккита изотопи бор. Барқарор 31В (99,75%) ва беқарор 5"В (0,25%). 50В нинг ярим емирилиш даври 10 йил.
Ванадийни 1801-йилда мексикалик минералог Ванадий Ванадий Дел-Рио қўнғир қўрғошин рудасида топган. 1830-йилда швед кимёгари Ванадий Ванадий Сефстрём темир рудасида янги элемент топиб, уни скандинавиялик гўзаллик худоси Ваиадис номи билан атаган. Ванадийнинг Ер пўстидаги миқдори (оғирлиги жиҳатдан 1,91О~2%, океан сувларида 310-’%, ўсимлик куллари таркибида 6,1-10-3% бўлиб, анчагина тарқалган, лекин асосан тоғ жинслари ва минералларда учрайди. Ванадий минералларидан патронит, роскоэлит, моттрамит, карнотит, ванадинит ва б.нинг саноат аҳамияти бор. Титаномагнетит ва қолдиқ (фосфорли) темир ҳамда оксидланган мис-қўрғошин-рух рудалари Ванадий манбаи бўлиб хизмат қилади.
Ванадийнинг зичлиги 6,11 г/см3; суюқланиш температураси 1920", қайнаш температураси 3400". Одатдаги температурада ҳаво, денгиз суви ва ишқор эритмалари таъсирига берилмайди; коррозияга чидамлилиги жиҳатдан титан ва пўлатдан юқори туради. Ванадий 2, 3, 4 ва 5 валентли бирикмалар беради. Шунга биноан ВО билан В2О3 (асос хоссаси бор), ВО2 (амфотер) ва В2О5 (кислоталик хоссага эга) каби оксидлари бор. Кислота ва сувга чидамли нитриди ВН (суюқланиш температураси 2360°) ва юқори даражада қаттиқ карбиди ВC (суюқланиш температураси 2800°) маълум.
Ванадийнинг асосий қисми (85%) қора металлургияда пўлат, чўян ва қотишмаларнинг мустаҳкамлигини, иссиққа, емирилишга ва коррозияга чидамлилигини ошириш мақсадида ишлатилади. Ванадий қирқиш ишларида, асбобсозлик ва конструксион материал сифатида ишлатилувчи пўлат таркибига ҳам киради. Галлий, кремний ва титан билан ҳосил қилган баъзи қотишма ҳамда бирикмалари ўта ўтказувчанликка эгалиги билан диққатга сазовор. Тоза Ванадийдан атом энергетикасида ва электрон асбоблар ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланилади. Ванадий бирикмалари кимё саноатида катализаторлар сифатида, шунингдек қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, тўқимачиликда, лок-бўёқ, резина, сопол, шиша ишлаб чиқаришда, фото ва кино саноатида ишлатилади. Ванадий бирикмалари заҳарли.[1]
Манбалар
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |