Vanand masjidi
| Масжид | |
Вананд масжиди
| |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Жойлашуви | Вананд қишлоғи, Ордубод тумани |
| Бинокорлик | 1324—1325 |
| Баландлиги | 7 м |
Вананд масжиди, шунингдек, Вананд жоме масжиди – Озарбайжоннинг Ордубод туманидаги Вананд қишлоғида жойлашган ХИВ асрга оид тарихий ва меъморий ёдгорлик.
Масжид 2001-йил 2-августдаги Озарбайжон Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори билан маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилган. Кейинчалик, 2007-йил 21-ноябрдаги Нахчивон Автоном Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 98-сонли қарори билан Вананд масжидига республика аҳамиятига эга ёдгорлик мақоми берилган.
Маълумот
Масжид Ордубод туманининг Вананд қишлоғида жойлашган[1]. Кириш қисмидаги йирик насх ёзувидаги битикка кўра, масжид 1324–1325-йилларда қурилган[2][3]. Бинонинг шакли тўғри тўртбурчак. Кириш қисми шимолий томонда. Масжиднинг баландлиги 7 метр, ички майдони 375 м2 (4,040 кв фт)ни ташкил этади[4]. Жанубий деворда турли рангларда нақш ва безаклар билан безатилган катта меҳроб жойлашган. Ичкарида аёллар ибодати учун балкон кўринишида 2-қават қурилган. Масжид йиллар давомида бир неча бор таъмирланган[3]. ХВИИ аср бошларида масжид майдони кенгайтирилган[5]. Дастлабки бино ҳозирги кунда иншоотнинг шимоли-ғарбий бурчагини ташкил этади[3][6]. Бу қисмга ғарбий пештоқдаги эшик орқали кирилади[6]. Кенгайтириш ишлари чоғида масжиднинг ғарбий томонида тахминан 2 метр ичкарига девор қурилиб, битик ёзилган девор масжид ичида қолиб кетган[7].
Масжиддаги иккинчи битикда 1732-йилда ванандлик Муҳаммад Резо исмли шахс томонидан бино таъмир қилинганлиги қайд этилган[3][8]. Бу битик масжид ичида, шимолий томондаги марказий устунларни боғловчи камарнинг устида жойлашган[9]. 348 х 26,5 см ўлчамдаги бу битик насх ва шекасте ёзувида, сулс унсурлари билан ёзилган[9]. Форс ва араб тилларида битилган бу ёзув ХВИИИ асрнинг биринчи ярмида Вананд ва Нахчивоннинг иқтисодий ҳаёти ҳақида маълумот беради[3][8]. Ёзув биринчи бор рус шарқшуноси, тарихчи, этнограф ва дипломат Николай Хаников томонидан франсуз тилига таржима қилинган[3][10].
Учинчи битик масжиднинг жанубий деворида сувоқ устига қора рангда ёзилган[11][12]. Бу битикка кўра, масжид 1890-йилда таъмирланган[11]. Таъмир давомида меҳроб безатилган ва бошқа бўяш ишлари амалга оширилган. Таъмирлаш ишларини Мирзо Сулаймон Марандий олиб борган ва битик ҳам у томонидан ёзилган[12].
Совет босқини даврида
Озарбайжон советлар томонидан босиб олинишидан сўнг, 1928-йилда мамлакатда динларга қарши расмий кампания бошланди[13]. Ўша йил декабр ойида Озарбайжон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси кўплаб масжидлар, черковлар ва синагогаларни маърифий мақсадларда маданият уйлари тасарруфига ўтказди[14]. 1917-йилда Озарбайжонда 3000 та масжид мавжуд бўлган бўлса, бу рақам 1927-йилда 1700 та, 1928-йилда 1369 та ва 1933-йилга келиб атиги 17 тани ташкил қилган[14][15]. Вананд масжиди ҳам шу даврда фаолиятини тўхтатган.
Мустақилликдан сўнг
Озарбайжон мустақилликка эришгач, масжид 2001-йил 2-августдаги Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори билан маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилди[16]. 2007-йил 21-ноябрдаги Нахчивон Автоном Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 98-сонли қарорига кўра, Вананд масжиди республикадаги аҳамиятига эга меъморий ёдгорлик сифатида таснифланди[17].
Манбалар
- ↑ Нахçıван абидəлəри энсиклопедиясı 2008, с. 461.
- ↑ Немəтова 1963, с. 143.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Нахçıван абидəлəри энсиклопедиясı 2008, с. 462.
- ↑ „Вəнəнд мəсcиди“. анл.аз. 2023-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 16-январ.
- ↑ „Ордубад раёну Вəнəнд кəнд мəсcиди“. сират.аз (2022-йил 24-сентябр). 2023-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 16-январ.
- ↑ 6,0 6,1 Нахçıван энсиклопедиясı: ИИ cилд 2005, с. 349.
- ↑ Сəфəрли 2018, с. 46.
- ↑ 8,0 8,1 Немəтова 1963, с. 140.
- ↑ 9,0 9,1 Немəтова 1963, с. 139.
- ↑ Немəтова 1963, с. 141.
- ↑ 11,0 11,1 Нахçıван тарихи: ИИ cилд 2014, с. 200.
- ↑ 12,0 12,1 Сəфəрли 2018, с. 47.
- ↑ Юнусов. Азəрбайcанда İслам (аз). Бакı: Заман, 2004 — 140-бет. ИСБН 9952-8052-2-5. Қаралди: 2022-йил 14-декабр (2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган).
- ↑ 14,0 14,1 Юнусов. Азəрбайcанда İслам (аз). Бакı: Заман, 2004 — 141-бет. ИСБН 9952-8052-2-5. Қаралди: 2022-йил 14-декабр (2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Əлəсгəрова, Нəсрин „Ислам в Азербайджане: история и современность | Ҳеинрич Бöлл Стифтунг | Тбилиси – Соутҳ Cауcасус Регион“ (ру). ге.боэлл.орг (2005-йил 15-январ). 2019-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-сентябр.
- ↑ „Азəрбайcан Республикасı Назирлəр Кабинетинин 2001-cи ил 2 авқуст Тарихли 132 нöмрəли қəрарı илə тəсдиқ эдилмиşдир“ (аз). мcт.гов.аз (2001-йил 2-август). 2021-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-декабр.
- ↑ Нахçıван Мухтар Республикасı əразисиндəки дüня, öлкə вə ерли əҳəмиййəтли даşıнмаз тарих вə мəдəниййəт абидəлəри (аз). Нахçıван: Қıзıл даğ нəşрийятı, 2009 — 37-бет.
Адабиётлар
- „Нахçıван абидəлəри“ энсиклопедияси (аз). Нахçıван: Азəрбайcан Милли Элмлəр Академиясı Нахçıван бöлмəси, 2008 — 521-бет.
- Нахçıван энсиклопедиясı (аз). Нахçıван: Элм нəşрийятı, 2005 — 380-бет. ИСБН 5806614689.
- Нахçıван тарихи (аз). Нахçıван: Əcəми НПМ, 2014 — 528-бет. ИСБН 9789952823738.
- Немəтова, Мəşəдиханıм. Азəрбайcанıн эпиқрафик абидəлəри (аз). Нахçıван: Азəрбайcан ССР Элмлəр Академиясı Нəşрийятı, 1963 — 158-бет.
- Сəфəрли, Ҳаcıфəхрəддин. Нахçıванıн мəсcид вə зиярəтгаҳларı (аз). Нахçıван: Əcəми НПМ, 2018 — 216-бет.
