Ванкувер — Канаданинг жануби-ғарбидаги шаҳар, Британия Колумбияси провинсиясида. Аҳолиси 631,486 киши (2016). Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни, халқаро аэропорт бор. Мамлакатнинг йирик саноат, савдо-молия маркази. Ванкувер провинсияда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг қарийб ярмини беради. Канаданинг Тинч океан соҳилидаги энг йирик порти. Ванкувер орқали четга буғдой, ўрмон маҳсулотлари, балиқ ва рангли металлар чиқарилади. Ёғочсозлик, озиқовқат, нефтни қайта ишлаш, металлсозлик, кемасозлик саноатлари ривожланган. Ўрмон, кон ва озиқ-овқат саноати учун машиналар ишлаб чиқарилади. Университет, кончилик музейи бор. Шаҳарга 1886-йилда асос солинган ва инглиз денгиз сайёҳи Ж. Ванкувер номи билан аталган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил