Вандализм (лотинча: вандали — қадимги шарқий герман қабилаларидан бирининг номи) — моддий ва маданий бойликларни ўйламай-нетмай шафқацизларча йўқ қилиб ташлаш. Вандализм тушунчаси 455-йилда герман қабилалари Римни талон-торож қилиб, кўплаб антик маданият обидаларини вайрон этганлиги тарихига бориб тақалади. Кейинчалик у жоҳиллик, маданияцизлик маъноларида ҳам кенг қўлланила бошлаган.

Дарахтга инсон томонидан қасддан шикаст етказилиши (Вандализм)

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил