Унинг ўлими жойда Гиулио Cесаре Ванини учун ҳурмат.

ВАНИНИ (Ванини) Жулио Чезаре (тахаллуси Лючилио), (1585, Тауризано, Неапол яқинида — 1619-йил, 9-феврал, Тулуза) — италиялик файласуф, руҳоний. В. ўз асарларида қад. атеистларни танқид қилиш баҳонасида улариинг асл қарашларини очиқдан-очиқ баён этган. Унга кўра, худо табиат билан чексиз борлиқ сифатида қўшилиб, бир бутунликни ташкил қилади. Ванинининг таъкидлашича, табиат ўз моҳиятига кўра ҳаракатдан бенасиб, у ўзидан ташқаридаги фаол илоҳий кучга муҳтождир. Худо ва табиатнинг бирлиги уларнинг ҳеч бирига путур етказмайди. Олам ягона ва абадийдир, лекин унинг муайян кўринишлари доимий ўзгаришда бўлади. Руҳ билан модда ажралмасдир. Руҳ абадий эмас, унинг ибтидоси ва интиҳоси бор. Ҳар қандай мўъжизавий ҳодиса моҳиятини инсон ақл-фаросати орқали асослаб бериш мумкин. В.нинг фикрича, инсондаги ҳар қандай руҳий жараён иқлим, насл-насаб, фазовий жисмларнинг таъсирида содир бўлади. Одамлар жуссасидаги тафовут улардаги маънавий фазилат ёки иллатларни келтириб чиқаради. В.атеизм ва бидъатда айбланиб, инквизиция томонидан гулханда ёқиб юборилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил