Ванж тизмаси — Помирдаги тоғ тизмаси. Узунлиги 80 км, эни 15 км. Ванж тизмаси Ванж ва Язғулом дарёлари ҳавзалари орасидаги сувайирғич. Шарқий қисми баланд (4500—5600 м), ғарбий қисми камбар. Водийлари жуда чуқур ва тор. Ванж тизмаси, асосан, қуйи палеозойда ҳосил бўлган гранит, гнейс, кварсит, мармар, шунингдек қумтош, конгломерат каби жинслардан таркиб топган. Ванж тизмасида ўсимлик сийрак; арча, наъматак, дўлана ўсади, баъзи ерларида яйловлар учрайди. 4000 м дан юқоридаги тоғ тепалари доимий қор ва музлик билан қопланган. Музликларнинг умумий майд. 221,1 км².

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил