Вануатда Ислом – камчилик дини. Динни тахминан 1000 киши қабул қилади[1][2], бу мамлакат аҳолисининг 0,1% дан камини ташкил этади[3], Вануату аҳолисининг 83% эса христианликнинг турли оқимларига эътиқод қилади.

Тарих

Вануатудаги биринчи мусулмонлардан бири Ҳусайн Набанга бўлган. У исломни Ҳиндистонда яшаётганида1978-йил қабул қилган. Ҳусайн Набанга Имер Теникуда оролодаги мела халқининг вакили. Ватанга қайтганидан сўнг, Набанга ўз халқи орасида исломни тарғиб қила бошлади. Вануатуда исломни меле халқи биринчи бўлиб қабул қилган, Шундан сўнг бошқа оролларга тарқалишни бошлади. Диний масалалар билан шуғулланадиган мусулмон жамияти рўйхатдан ўтказилди. Меле халқиқининг вакили Муҳаммад Содиқ Самбо ушбу жамиятнинг раҳбари ҳисобланади. Вануатдаги биринчи масжид 1992-йилда Порта-Вилла яқинидаги Меле қишлоғида ташкил этилган[4].

Ҳозирги ҳолат

Вануату мусулмонларининг аксарияти суннийлар, аммо 2005-йилда ташкил этилган аҳмадия жамоаси ҳам мавжуд[5]. 2007-йил мамлакатда 200 га яқин фуқоро исломни қабул қилгани ва янги масжидлар қурилганлиги ҳақида хабар берилган[6]. Австралиядан келган мусулмон воизлар ҳам Вануатуда исломни оммалаштириш билан шуғулланмоқдалар[7].

Манбалар

  1. ↑ „الإسـلام فـي جـزر فـانـواتـو - البيان“ (2017-йил 8-июл). 2017-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-сентябр.
  2. ↑ „Ҳеэдинг тҳе cалл то праер ин а регион тҳат реверес тҳе пиг“ (эн). Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд (2007-йил 8-сентябр). 2022-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-сентябр.
  3. ↑ „Табле: Муслим Популатион бй Cоунтрй“ (эн). Пеw Ресеарч Cентер'с Религион & Публиc Лифе Прожеcт (2011-йил 27-январ). 2014-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-сентябр.
  4. ↑ „مفكرة الإسلام : الإسلام في جزر فانواتو“ (2017-йил 1-июн). 2017-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-сентябр.
  5. ↑ . 
  6. ↑ „Ҳеэдинг тҳе cалл то праер ин а регион тҳат реверес тҳе пиг“ (эн). Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд (2007-йил 8-сентябр). 2022-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-сентябр.
  7. ↑ „اسيـــا الوســطى :: رصد الواقع و استشراف المستقبل“ (2015-йил 23-сентябр). 2015-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-сентябр.