Вақиф Мəммəдвəли оğлу Қараев (ўзбекча: Воқиф Маммадвали о'г'лу, русча: Гараев, Вагиф Мамедвели оглы) (24-январ 1955-йил Мингечаур, Озарбайжон ССР — 20-феврал 2021-йил, Москва, Россия) — 2014-йилдан 2018-йилга қадар Россия Федерациясининг Баҳрайндаги фавқулодда ва мухтор элчиси. У бу лавозимга мамлакат президенти Владимир Путиннинг 2014-йил 29-декабрдаги фармони билан тайинланган.

Вақиф Қараев
Вақиф Мəммəдвəли оğлу Қараев
Россия Федерациясининг Баҳрайндаги фавқулодда ва мухтор элчиси
Мансаб даври
2014-йил 29-декабрдан – 2018-йил 19-сентябргача
Ўтмишдоши Виктор Симирнов

Ҳаёти

Вақиф Қараев 1955-йил 24-январда Озарбайжоннинг Мингечаур шаҳрида туғилган. Олий таълимни Москва давлат халқаро муносабатлар институтида олган. 1997-йилда Россия Дипломатик академиясининг олий курсини битиргач, дипломатик фаолиятини бошлаган. Озарбайжон, араб, арман, франсуз ва турк тилларида эркин гаплашган. 1978-йилдан дипломатик фаолиятини бошлаган[1].

Хизмат жойлари

Дипломатик даражаси

  • 2-даражали фавқулодда ва мухтор элчи (2002-йил 15-январ)[3].

Манбалар