Варанасида Наг Натҳая байраминда Калия илонинда қадам ташлаган Кришна.

Варанаси (Банорас) — Ҳиндистондаги қадимги шаҳарлардан. Х—ХИИ асрлардан бошлаб Шарқда, жумладан Ўрта Осиёда Банорас номи билан машҳур. Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги шаҳар. Ганг дарёси ирмоқлари бўлмиш Варан ва Аси оралиғида (номининг келиб чиқиши шундан), ҳиндларнинг диний маркази ва зиёратгоҳи. Аҳолиси 926 минг киши (1991). Қадимда Каши ва тахминан Х—ХИИ асрдан Варанаси деб аталган. Шимолий Ҳиндистондаги муҳим транспорт йўллари тугуни. Б.да ҳинду ва буддавийларнинг 1500 га яқин ибодатхонаси бор, баъзилари ўрта аср меъморий ёдгорликлари ҳисобланади. Б. ВИИ асрда илму фаннинг йирик марказларидан бири бўлган. Шаҳарда Жай Сингҳ қурдирган (1700) расадхона бор. Б. ХВИИИ асрнинг бошида инглиз Ост-Индия компаниясининг тасарруфига ўтган. Мамлакатнинг тарихий, маданий ва диний маркази. Б.да кўп тилларда бадиий, сиёсий, илмий адабиётлар нашр этилади. Ҳинд тилидаги китобларнинг йирик кутубхонаси бор. Ўтган асрларда форс ва араб тилларида чиқарилган асарлар Туркистонга ҳам тарқалган. Ипгазлама, ойна, полиграфия, озиқ-овқат, кимё корхоналари; тепловоз заводи бор. Б.да шойи ишлаб чиқарилади; тилла ва кумуш иплардан зарбофкимхоб матолар, заргарлик буюмлари тайёрлашда Шарқ мамлакатларида машҳур бўлган. Туркистонда маълум бўлган банорас газламаси ҳам ўша ерда тўқилган. Университет бор. „Шива олтин ибодатхонаси“ (1750-йиллар), 16 — ХИХ асрларнинг маҳобатли саройлари (шу жумладан „Ман-Мандир“, 1600 йил) сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил