Varaqsar
Варақсар – Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Работа Хўжа қишлоғининг шимолий томонида, Зарафшон дарёсининг чап қирғоғидаги тепалик устида ўрта асрларда барпо қилинган мақбара[1].
| Мақбара | |
Варақсар
Варақсар | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Жойлашуви | Самарқанд вилояти Ургут тумани |
| Асосий сана: ХИ–ХИИ
| |
Тавсифи
Мақбарага кириш томонидаги деворга мармар лавҳ осилган бўлиб, унда „Закария Варроқ мақбараси, ХИИ аср“, деган ёзувлар бор. Мақбарани кўздан кечиришдан шу нарса маълум бўлдики, унинг ер сатҳидан 30–50 сантиметргача бўлган қисми қадимий бўлиб, қолган қисми ХХ асрнинг 80-йилларида замонавий ғиштлар билан кўтарилган. Мақбаранинг шарқий томонига терилган, ғиштдан қилинган нақшларга қараганда у ХИ–ХИИ асрларга барпо қилинган ва ХХ асрга келиб батамом вайрон бўлган. Мақбаранинг ичида тўртта қабр сақланган бўлиб, бу қабрларда бирорта қадимги ёзув сақланмаган. Бу ерда мутасадди бўлган одамлар мақбарага дафн қилинган шаҳслар ҳақида бирор бир ишончли тарихий маълумотларни билмайдилар. Илмий адабиётларда ушбу мақбарага дафн қилинган сахс ҳақида жуда қисқа маълумотлар бор. Шарқшунос Василий Бартолд „Туркистоннинг суғорилиши тарихидан“ номли асарида ушбу мақбарага ХИИ асрда яшаган авлиё Хўжа Закария Варроқ ёки ундан олдинроқ ИХ асрда яшаган Хожа абу Закария Варақсарий дафн қилинган бўлиши мумкин, деб ёзган. Василий Бартолднинг ёзишича, абу Закария Варақсарийнинг қабртоши Тошкентдаги музейда сақланади, аммо қайси музейда сақланиши ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, Бартолд ўрта асрлар тарихчиси Сам’онийнинг асарида ҳам Хўжа Закария Варақсарий ҳақида маълумот борлигига ишора қилган[2].
Бошқа бир тарихий манба, Муҳаммад ан-Насафий ас-Самарқандийнинг „Кичик Қандия“ номли асарида Хўжа Закария Варақсарийнинг Хўжа Работ номли қариндоши бўлганлигини ҳақида қисқача маълумот берилган.
Манбалар
- ↑ Шуҳрат Қулматов, Амриддин Бердимуродов. Самарқанд ёдгорликлари (ўзбек). Тошкент: Имон Бухорий халқаро маркази, 2017 — 247-бет. ИСБН 978-9943-4783-8-1.
- ↑ „ИСТОРИЯ РАССЕЛЕНИЯ НАСЕЛЕНИЯ САМАРКАНДСКОГО ОАЗИСА (ПО ДАННЫМ ТОПОНИМИИ)“ (2009-йил 13-июн). Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.[сайт ишламайди]
