Варахша табиат ёдгорлиги — Бухоро вилоятининг Жондор туманида, Жондор шаҳридан 11 км шимоли-ғарбда жойлашган[1].

Ташкил этилиши

„Варахша“ табиий ёдгорлиги Бухоро вилояти ҳокимлигининг 1994-йил 21-апрелдаги К-83-сонли қарори билан ташкил этилган. СССР даврида у қўриқхона мақомига эга эди.

Таснифи

Варахша табиат ёдгорлигининг умумий майдони — 9,0 гектарни ташкил этади. Варахша — қадимий шаҳар ҳаробаси ҳисобланади. У Бухородан 40 км шимолий-ғарбда, Дашти Урганжи кўлининг қадимий Ражфандун воҳасида жойлашган. Варахша майдони 9 га ва баландлиги 10-20 метрли улкан тепалик шаклида сақланиб қолган.

Мазкур обект Жондор тумани маданий мерослар рўйхатида туради. Обект туман захира майдонлари ҳудудида жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Моддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ 2018-йил 19-декабрдаги ПҚ-4068-сон қарорига мувофиқ маданий мерос сифатида қайта ташкил этилган[2].

Табиати

Табиий ёдгорликнинг фаунаси ҳозирги кунда чўл зонасига мансуб турлардангина таркиб топган. Ҳудудда ёввойи ўсимликлардан дарё терраса ва қайирларида қамиш, рўвак, буғдойиқ, шўражриқ, кампирсоч, итгунафша, юлғун, шўрхок ерларида эса пашмакшўра, оқшўра, қумли чўл ҳудудларида оқ саксовул, боялич, қуёнсуяк, селин, астрагал ва бошқа ўсимликлар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан қумли чўл қисмларида судралувчилар ва кемирувчилар, қушларидан эса қирғовул, лойхўрак, сўфитўрғай, зарғалдоқ, чумчуқ ва бошқа турлар учрайди. Ҳерпетофаунаси эса ўрганилмаган.

Фойдаланиш

Табиий ёдгорлик ҳудудидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилади. Боғнинг учдан бир қисми аллақачон қайта ишланган (шудгорланган). Бу ҳудудда чорва моллари ҳам боқилади. Ҳозирги кунга келиб мазкур масканга уюшмаган сайёҳлар ташрифи йўлга қўйилган.

Аҳамияти

Маданий мерос обекти махсус қўриқлаш тизимига ўтказилиши бу ерда эко туризмни ривожларишига сабаб бўлган.

Яна қаранг

Манбалар