Vardonxudot
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Вардонхудот — ҳозирги Бухоро воҳасининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган кичик давлат (ВИ аср охири —ВИИИ аср боши) — Вардонзе подшохларининг унвони. В. Зарафшон водийсидаги ҳукмдорлар ичида энг кучлиси бўлган. Шунинг учун ҳам ВИИИ аср бошида Туркистонга келган араб фотиҳи Қутайба ибн Муслим В. билан бўладиган тўқнашувга алоҳида эътибор берган. Бухоро тарихчиси Наршахийнинг ёзишича: "... Бир вазир Туркистондан келган эди: номи Вардонхудот: Вардона ерлари унга тегишли эди. Қутайбага у билан кўп уруш қилишга тўғри келган эди...". "Тарихи Табарий"да ҳикоя қилинишича, жангда араб қўшинлари В.дан енгилгач, Қутайба ҳийла ишлатиб В.га ёрдамга келган суғд ҳокими Тархун билан сулҳ тузиб, душманни заифлатиб, сўнгра унинг устидан ғалаба қилган (708—709 йиллар).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |