Vardonze
Вардонзе (Варзонзе, Вардона, Варданзи) — Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги "Қўрғони Вардонзе" номи билан машҳур ёдгорлик (ВИ—ХИХ асрлар). Қўрғоннинг узунлиги 110 метр, кенглиги 60—70 метр, баландлиги 45—50 метр.
Вардонхудотларнинг махсус қароргоҳи бўлган. Ривоятларга кўра, Шопурком атамаси Сосонийлар шаҳзодаси Шопур исмидан олинган. Шопур Бухорога келиб, Бухорхудотдан ер олиб қаср ва қишлоқ қурдирган ва унга ариқ келтирган. Наршахийнинг ёзишича, бу катта бир қишлоқ бўлиб, кўҳандизга, катта ва мустаҳкам ҳисорга эга. У Туркистоннинг чегарасида жойлашган. У жойда ҳар ҳафтада бир куни бозор бўлиб савдогарлар кўп келар эди. Араблар ҳужуми арафасида (ВИИИ аср боши) Вардонзе Бухородан алоҳида мустақил подшолик пойтахтига айланган. Вардонзе ҳукмдори Вардонхудот араблар учун Бухорхудотлардан хавфлироқ бўлган. Х асрда Вардонзе обод шаҳар эди. Амир Темур Туронда ҳокимиятни эгаллашдан аввал опаси ва бошқа яқинларини Вардонзе ва Зандоначида қолдирган. Вардонзеда тўқилган каъбапўш Маккага олиб борилган. Академик Яҳё Ғуломовнинг археологик ва этнолографик кузатишлари Вардонзенинг ХХ аср охирларигача обод савдо-ҳунармандчилик шаҳарчаси бўлиб келганлигини кўрсатади. ХВИИИ—ХХ аср бошларида Вардонзе Бухоро амирлигининг Шофиркон тумани маркази бўлган. ХВИИИ—ХИХ асрларга келиб Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ўртасидаги ички низолардан Вардонзе анча жабрланган. Садриддин Айний гувоҳлик беришича, 1880-йилларда Вардонзе ва унинг атрофларини қаттиқ шамол натижасида кучли қум босади. Шундай бўлишига қарамасдан, Вардонзе ХХ асрнинг бошида ҳам обод бўлиб, савдо ва ҳунармандчилик маркази сифатидаги ўз мавқеини сақлаб қолди. Мулла Қурбонжон Фитраи Вардонзеҳий Бухорий (вафоти 1888-йил) Вардонзеда туғилиб ўсган бўлиб, тожик ва ўзбек тилларида шеърлар ёзган, Бухоронинг машҳур қозиларидан бири бўлган. Вардонзе ва унинг атрофлари Бухоро амирлиги, қизил аскарлар томонидан тугатилгач, БХСРда бошланган мужоҳидлар ҳаракатининг асосий марказларидан бирига айланди (1920—1924-йиллар). Аҳоли 1954-йилгача Вардонзе қўрғонида яшаган, сўнгги қум босишдан кейин уни тарк этишга мажбур бўлган. Бугунги кунга келиб Вардонзе ўрнида қўрғон тепалик мавжуд. Қўрғоннинг устида мармартош сақланиб қолган. Ҳозирги пайтда қўрғон атрофи нураб, анча емирилиб, айрим жойлари ўпирилиб кетган. Бу ҳудудда Қўрғони Вардонзе, Кўҳна Вардонзе қишлоқлари бор. Вардонзе давлат табиат ёдгорлиги ташкил қилинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966; История ат-Табари, Т., 1987.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |