Variatsiyalar
Вариациялар — мусиқа шакли. Унда асосий мусиқий мавзу (мавзулар) ўзининг бир ёки бир қанча унсурлари (ритм, суръат, фактура, оҳанг ва б.) ўзгартирилган ҳолда такрорланади ва В. туркумини ташкил қилади. Ўзгариш даражасига кўра, қатъий (мас., бассо остинато) ва эркин В. фарқланади. Қатъий туркумда мавзу ва унинг В.и бир хил тузилишга эга. Эркин туркумда ҳар бир вариацияда асосий мавзу оҳангларидан келиб чиққан янги мавзулар шаклланади. В. мустақил асар ёки симфония, соната, опера каби асарларнинг бир кисми бўлиши мумкин.
В. Европа мусиқасида ХВИ асрдан маълум. ХИХ асргача уларнинг асосан қатъий тури қўлланган (Г. Пёрселл, Г. Гендел, И. Бах, В. Моцарт, Л. Бетховен ва б.). Романтизм услубида эркин В. кенг тарқалди (Р. Шуман, П. Чайковский ва б.). В. шакли Ўзбекистон композиторлари (Ик. Акбаров, С. Юдаков, Т. Курбонов, С. Каримҳожи, С. Варелас, Р. Абдуллаев, А. Набиев ва б.) ижодидан ҳам салмоқ"ли ўрин олган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |