Varikap
Варикап (инг . вари (абле) — ўзгарувчан ва cар (аcиту) — сиғим) — ярим-ўтказгичли электр конденсатор. Электр сиғими қўйилган кучланишга боғлиқ бўлади. В. кремний, германий ва галлий арсенид асосида тайёрланади. Ташқи электр майдони В.даги зарядни ва электр сиғимни ўзгартиради. В.нинг иккинчи тури фотоварикапдир. У яримўтказгичли фотоэлемент. Унда электр сиғими сиртга тушаётган ёруғлик оқими интенсивлигига боғлиқ бўлади. Шу қонуниятга асосланиб, В.дан ёруғлик таъсирида бошқариладиган электр сиғим сифатида фойдаланиш мумкин. В. ҳисоблаш техникасида, радиоэлектроника ва б. соҳаларда қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |