Varshava shartnomasi
Ушбу саҳифани Варшава шартномаси ташкилоти билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Варшава шартномаси — собиқ социалистик лагер давлатлари — Албания, Болгария, Венгрия, Германия Демократик Республикаси, Руминия, СССР ва Чехословакия ўртасида 1955-йил 14 майда Варшавада Шим. Атлантика пакти (НАТО)га қарши тузилган ҳарбий иттифоқ. Варшава шартномаси ўз уставида БМТ Уставининг 51-моддасига мувофиқ, якка ва жамоа бўлиб, ўз-ўзини ҳимоя этиш тўғрисидаги қоидага асосланиб, Варшава шартномасига аъзо давлатлар ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатишни кўзда тутган бўлсада, аслида социалистик тузумга хизмат қилди, халқлар ва миллатларнинг ўз такдирларини ўзлари белгилаш тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ қоидасини қўпол равишда бузди. Бу Венгрия (1956-йил), Чехословакиядаги (1968-йил) қонли воқеаларда яққол кўзга ташланди. Шу билан бир қаторда Варшава шартномасига „аъзо-давлатлар тенг ҳуқуқли бўлиб, бирбирларининг ички ишларига мутлақо аралашмайди“, деган қоидага ҳам риоя этилмади.
1991-йил 1-июлда Варшава шартномасига аъзо-давлатлар — Болгария, Венгрия, Полша, Руминия, СССР, Чехословакия (Варшава шартномасидан 1968-йил— Албания, 1990-йил— ГДР чиққан эди) иштирокида Прага ш.да Сиёсий маслаҳат комитетининг кенгашида Варшава шартномасини тугатиш ҳақидаги баённома имзоланди ва ташкилот тугатилди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |