Varvara suv ombori
Варвара сув омбори — Кура дарёси устида, Мингечаур ГЕСдан 20 км қуйида жойлашган сув омбори. У Мингечаур ГЕСдан чиқариладиган сувларни суткалик тартибга солиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш мақсадида 1956-йилда фойдаланишга топширилган. Сув омборининг узунлиги 13 км, нормал сатҳдаги максимал эни 3,4 км, чуқурлиги 8,2 м, соҳил чизиғининг узунлиги 31 км, сув юзаси майдони эса 20,5 км²ни ташкил этади. Варвара сув омборида 3 та агрегатдан иборат, умумий қуввати 16,5 минг кВт бўлган Варвара гидроэлектр стансияси фаолият юритади[1].
| Варвара сув омбори | |
|---|---|
| озарбайжонча: Варвара су анбарı | |
| Морфометрия | |
| Узунлиги | 13 км (8.1 ми) |
| Кенглиги | 3.4 км (2.1 ми) |
| Майдони | 20.5 км2 (7.9 кв ми) |
| Ҳавзаси | |
| Қуйиладиган ирмоқлар | Кура |
| Жойлашуви | |
| Мамлакат | Озарбайжон |
Сув омборининг ихтиофаунаси
Варвара сув омбори ихтиофаунасининг тур таркиби ва уларнинг учрашиш интенсивлигини ўрганиш натижасида бу ерда балиқларнинг 34 тури ва кенжа тури, 2 та дурагай ҳамда 1 та шакли (карп) аниқланган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳозирги даврда сув омборида Каспий қизил балиғи, Кура храмуляси, зардапар, мурса, пору, қиличбалиқ ва Каспий миногаси учрамайди[2].
Ҳозирги вақтда Варвара сув омборида балиқларнинг 26 тури ва кенжа тури, 2 та дурагай ҳамда 1 та шакли, жами 29 та таксон мавжуд. Улар орасида сон жиҳатидан кўп учрайдиганлари — чўртан, куллма, ҳешам, Зақафқазия кумушчаси, лешч, лаққа балиқ, сиф, товон балиқ, Кура кумушчаси; ўртача миқдорда учрайдиганлари — Кура шемаяси, гамбусия, Кура хули, Кавказ хули, зоғора балиқ, карп; кам сонли турлари — Кура қумлағчиси, Кура алтаоғизи, ил балиғи, қизил қанот, Кавказ кенгбоши; камдан-кам учрайдиганлари эса қижовчи ва қизилишкендир. Шунингдек, куллма × лешч ҳамда куллма × алтаоғиз дурагайлари ҳам учрайди.
Олиб борилган сўнгги тадқиқотлар натижасида куллма тижорий аҳамиятга эга балиқлар орасида сон динамикаси бўйича биринчи ўринни эгаллаши аниқланган — 34,5 %. Кейинги ўринда 25,5 % билан лешч туради. Ҳешам 15,5 % билан учинчи, зоғора балиқ эса 10,7 % билан тўртинчи ўринда. Охирги ўринларни сиф балиğи — 8,9 % ва чўртан — 4,8 % эгаллайди.
Сув омборида ўсимликларнинг, айниқса қамишнинг, ҳаддан ташқари кўпайиши ва ривожланиши йиртқич балиқларнинг бошқа тижорий аҳамиятга эга балиқлар ҳамда уларнинг чавоқларини овлаш имкониятини оширади.
Адабиёт
- Кура силсиласи сув омборларининг биологияси. Боку, Элм, 2010.
Манбалар
- ↑ „СУ АНБАРЛАРИ“. 2011-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 28-июл.
- ↑ ҳттпс://метео.аз/индех.пҳп?лн=аз&пг=98
