Варзоб, Душанбадарё — Тожикистоннинг ғарбидаги дарё, Кофарниҳон дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги 71 км, ҳавзасининг майд. 1740 км². Ҳисор тизмасининг жан. ён бағридаги (4000– 4800 м) доимий қор ва музликлардан бошланади. Ўртача йиллик сув сарфи 54 м’/сек (Душанба ш.). В. серсув, максимал сув сарфи апрел ойларига тўғри келади. В. юқори қисмда тор ва чуқур водийда, серостона ва жуда нишаб ўзанда оқади, шаршаралар бор. В.нинг суғориш ва энергетикада аҳамияти катта. В.да ГЕС каскадлари ишлаб турибди. В. буйида Душанба ш. жойлашган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил