Varzob trakti
Варзоб тракти ёки Варзоб ГЕСлар каскади – Тожикистон пойтахти Душанбенинг шимолида жойлашган, Варзоб дарёсидаги учта кичик гидроэлектр стансиялар мажмуи. „Барқи Тожик“ ОАХК томонидан эгалик қилиади. Трактдаги барча ГЕСлар деривация типида эркин оқимда қурилган. Тожикистондаги энг қадимги ГЕСлар ҳисобланади. Электр энергия генерация қилишдан ташқари Варзоб тумани ва қисман Душанбе шаҳрини сув билан таъминлайди. Варзоб трактининг умумий қуввати – 25,36 МВт.
Варзоб ГЕС-1
Юқори Варзоб ГЕС ҳам деб аталади. Трактнинг юқори поғонаси бутун тракт манфаати учун сув олиш ва уни тозалашни амалга оширади. ГЕС қурилиши 1931-йилда бошланган, биринчи гидроагрегат 1936-йилда, иккинчиси 1937-йилда ишга туширилган, ГЕС иншооти 1938-йилда тўлиқ қуриб битказилган. ГЕС иншоотлари таркиби қуйидагича:
- Варзоб дарёсидаги сув тўғони – 38°41′46″Н 68°47′15″Э / 38.69611°Н 68.78750°Э;
- сув олиш иншооти;
- икки камерали чўктиргич;
- деривация канали;
- канал йўли бўйлаб акведук ва селедуклар;
- босимли ҳовуз;
- бўш сув оқими;
- сув ўтказгич;
- иккита босимли қувур линияси;
- ГЕС биноси – 38°40′21″Н 68°46′7″Э / 38.67250°Н 68.76861°Э;
- сув чиқариш канали;
- 35 кВ ли очиқ коммутатор.
ГЕС қуввати – 9,5 МВт, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши – 84 млн кВт*соат. ГЕС биносида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган ҳар бирининг қуввати 4,75 МВт бўлган иккита гидроагрегат ўрнатилган. Гидроагрегатлар 46 м ҳисобланган босимда ишлайдиган радиал-ўқли турбиналар билан жиҳозланган. Дастлаб ГЕСнинг қуввати 7,44 Мвт (ҳар бири 3,72 МВт дан 2 та гидроагрегат) бўлган[1][2], аммо 2012-йилда Ҳиндистон ҳукумати томонидан тақдим этилган $17 млнлик гранд маблағлари ҳисобидан гидроагрегатлар алмаштирилган[3][4].
Варзоб ГЕС-2
Трактнинг ўрта поғонаси. ГЕС қурилиши 1943-йилда бошланган, биринчи гидроагрегат 1949-йилда ишга туширилган, ГЕС иншооти ҳам ўша йили тўлиқ қуриб битказилган. ГЕС иншоотлари таркиби қуйидагича:
- Юқори Варзоб ГЕС каналидан чиқувчи каналдаги сув олиш иншооти ва бўш сув оқими
- деривация канали;
- канал йўли бўйлаб акведук;
- босимли ҳовуз;
- мувофиқлаштирувчи резервуар;
- дарвоза биноси;
- иккита босимли қувур линияси;
- ГЕС биноси – 38°36′43″Н 68°46′36″Э / 38.61194°Н 68.77667°Э;
- сув чиқариш канали. У Варзоб ГЕС-3 деривация канали вазифасини бажаради;
- 35/110 кВ ли очиқ коммутатор.
ГЕС қуввати – 14,4 МВт, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши – 93 млн кВт*соат. ГЕС биносида ҳар бирининг қуввати 7,2 МВт бўлган иккита гидроагрегат ўрнатилган. Гидроагрегатлар 76 м ҳисобланган босимда ишлайдиган РО 115/697 типидаги радиал-ўқли турбиналар билан жиҳозланган[1][2]. ГЕСнинг ускуналари эскирган ва реконструксия қилишни талаб қилади – турбиналар, трансформаторларни алмаштириш, автоматик бўш турган сув ўтказгични қуриш, дискли клапанларни ўрнатиш керак[5].
Варзоб ГЕС-3
Трактнинг қуйи поғонаси. Биринчи гидроагрегат 1952-йилда ишга туширилган, ГЕС иншооти ҳам ўша йили тўлиқ қуриб битказилган. Қуйи Варзоб ГЕС қурилишига Тожикистон ССРда хизмат кўрсатган ирригатор – Анатолий Комаров раҳбарлик қилган. ГЕС иншоотлари таркиби қуйидагича:
- Варзоб ГЕС-2 чиқиш каналидан бошланадиган деривация канали;
- бўш сув оқими;
- сув олиш иншооти;
- иккита босимли қувур линияси;
- ГЕС биноси – 38°35′10″Н 68°46′43″Э / 38.58611°Н 68.77861°Э;
- сув чиқариш канали.
ГЕС қуввати – 3,52 МВт, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши – 23 млн кВт*соат. ГЕС биносида ҳар бирининг қуввати 1,76 МВт бўлган иккита гидроагрегат ўрнатилган. Гидроагрегатлар 21 м ҳисобланган босимда ишлайдиган турбиналар билан жиҳозланган[1][2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Гидроэнергетические объекты СССР. Справочные данные о ГЭС и ГАЭС по состоянию на 1976 год, М., 1977.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Каскад Варзобских ГЭС“. Барки Точик. 2012-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-январ.
- ↑ „В Таджикистане начнут модернизировать Варзобскую ГЭС-1“. Авеста.тж. 2010-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-январ.
- ↑ „Варзобскую ГЭС в Таджикистане восстановят на деньги Индии“. Маркетелеcтро.ру. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-январ.
- ↑ „Инвестиционные проекты“. Министерство энергетики и промышленности Таджикистана. 2016-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-январ.