Васеда Университети (инглизча: Wаседа Университй:) – Япониянинг энг нуфузли ва қадимги хусусий университетларидан бири бо'либ, сифатли та'лим ва замонавий илмий тадқиқотлар билан танилган. 1882-йилда Япониянинг бешинчи бош вазири Окума Шигенобу томонидан Токио Профессионал Мактаби сифатида асос солинган ушбу та'лим муассаси, 1902-йилда расмий равишда Васеда Университети деб қайта номланган[1].

Васеда университети
японча: 早稲田大学
Халқаро номи
Wаседа Университй
Шиори Академик мустақиллик, стипендиялардан фойдаланиш ва намунали фуқароларни яратиш
Тури Хусусий университет
Асос солинган санаси 1882-йил, 21-Октабр
Президенти Аижи Танака
Факултетлар 4,671
Талабалари 47,959
Бакалавриат 39,382
Магистратура 8,577
Академиклари 2,218(3,243 ярим-стафка)
Жойлашуви
Токио
,
Япония
Кампуси Урбан
Веб-сайти wаседа.жп

Тарихи

Васеда Университети 1882-йил 21-октябрда Самурай олими ва Меижи даври сиёсатчиси ҳамда собиқ бош вазир Окума Шигенобу томонидан Токио Профессионал Мактаби (東京専門学校, Тōкйō Сенмон Гаккō) сифатида асос солинган. "Васеда" номи танланишидан олдин, у Васеда Мактаби (早稲田学校, Wаседа Гаккō) ёки Тоцука Мактаби (戸塚学校, Тоцука Гаккō) деб аталган. Мактабнинг "Васеда" деб номланишига Окума Шигенобунинг вилласи Васеда қишлоғида жойлашганлиги ва мактабнинг Тоцука қишлоғида жойлашганлиги сабаб бўлган. 1902-йил 2-сентябрда университет мақомини олгач, Васеда Университети (早稲田大学, Wаседа-даигаку) деб қайта номланган. Дастлаб Япониянинг эски олий та'лим тизими бўйича учта факултетга эга коллеж сифатида иш бошлаган.

Васеда ўз номини 1902-йилда расмий равишда қабул қилган бўлса-да, 1920-йилгача бошқа япон мактаблари ва коллежлар каби ҳукумат томонидан расман университет сифатида тан олинмаган. 1920-йилга келиб Васеда Университети (Кеио Университети билан биргаликда) расман Япониядаги биринчи хусусий университетлар сифатида рўйхатга олинган.

Кампуслар

Васеда Университетининг асосий кампуси Шинжуку туманидаги Ниши-Wаседа ҳудудида жойлашган. Энг яқин стансия Васеда бўлса-да, Васеда одатда Яманоте линиясидаги Такаданобаба билан боғланади[2].

Шинжукудаги асосий кампусдан ташқари, мамлакат бўйлаб бошқа кампуслар ҳам мавжуд:

  • Васеда (асосий) кампуси: Шинжуку, Токио
  • Тояма кампуси: Шинжуку, Токио
  • Ниши-Васеда (Илм-фан ва Технология) кампуси**: Шинжуку, Токио
  • Ниҳонбаши кампуси: Чūō-ку, Токио
  • Ҳигашифушими кампуси: Нишитōкйō, Токио
  • Токорозаwа кампуси: Токорозава, Саитама
  • Ҳонжо кампуси: Ҳонжо, Саитама
  • Китакюшу кампуси: Китакюшу, Фукуока

Машҳур Битирувчилар

Васеда Университети кўплаб машҳур битирувчиларни етиштирган. Улар орасида:

Манбалар