Василий Василевич Григорев [1816.15(27)3- 1881.19.(31). 12] - шарқшунос.

Россия ФА мухбир аъзоси (1853), шарқ адабиёти дри (1863). Григорев Россияда биринчи бўлиб Шарқ тарихи бўйича университетда маърузалар қилган. Рус тарихчилари орасида биринчилардан бўлиб Ўрта Осиё халклари тарихи ва маданиятини ўрганишга киришган.Г. — 200 га яқин асар муаллифи. Илмий ишлари орасида сақлар, Юнон-Бақтрия подшолиги, араб сайёҳи Абу Дулафнинг Мовароуннаҳрга саёҳати, Хива, Бухоро ва Қўқон хонликлари ҳақидаги асарлари илмий қимматга эга. Григорев илмий-педагогик фаолият билан бир қаторда 35 йилдан ортиқ (1844—1880) Ташқи ишлар вазирлигида хизмат қилган, жумладан Ўрта Осиё хонликлари ва қирғизлар билан иш олиб борувчи Оренбург чегара комиссияси (1854—1863) ва Давлат матбуот ишлари Бош бошқармаси (1874—1880) бошлиғи бўлиб ишлаган. Григорев ўзининг маъмурий фаолиятида подшо Россиясининг сиёсатини амалга оширишга хизмат қилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил