Василий Михайлович Павлов (1904—1978) – совет иқтисодий, давлат ва сиёсий арбоби[1][2].

Василий Павлов
русча: Василий Михайлович Павлов
Ўзбекистон Компартияси Қорақалпоғистон вилоят қўмитаси биринчи котиби вазифасини бажарувчи
Мансаб даври
1937-йил ноябр – декабр
Ўтмишдоши Давлат Ризаев
Вориси Қурбонбой Холиқов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1904-йил
Уголное, Оренбург уезди, Оренбург губернияси, Россия империяси
Вафоти 1978-йил
Оржоникидзе тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР
Фуқаролиги Россия империяси
Совет Иттифоқи
Сиёсий партияси КПСС

Биографияси

1904-йилда Уголное қишлоғида (ҳозирги Оренбург вилояти Сол Илецк туманида) туғилган. 1927-йилдан ВКП(б) аъзоси.

1921-йилдан – иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишларда фаолиятини бошлаган. 1921—1962-йилларда – темир йўлда, Қизил Армияда ишчи, вагон кондуктори, Тошкент стансияси депосида бригада ишчиси. Сўнгра Тошкент йўловчилар депоси партия қўмитаси котиби, Ленин туман қўмитаси бошлиғи, Ўзбекистон Коммунистик партияси Тошкент шаҳар қўмитаси назорат-профилактика бўлими бошлиғининг ўринбосари, Тошкент тўқимачилик комбинати қурилиши партия қўмитасининг котиби, Ўзбекистон Коммунистик партияси Ленин округ қўмитасининг биринчи котиби, Ўзбекистон Коммунистик партияси Қорақалпоқ вилоят қўмитасининг 1-котиби, Ўзбекистон Компартияси Самарқанд вилоят қўмитасининг 2-котиби, Ўзбекистон ССР Гўшт-сут саноати халқ комиссарлиги партия қўмитаси котибининг ўринбосари каби сиёсий ва иқтисодий лавозимларда фаолият олиб борган[3].

Иккинчи жаҳон урушида: Ўрта Осиё ҳарбий округи 68-тоғ ўқчи дивизияси сиёсий бўлими бошлиғининг ўринбосари, Ўрта Осиё ҳарбий округи кичик лейтенант курслари сиёсий бўлими бошлиғи, Ўрта Осиё ҳарбий округининг кичик лейтенант курслари сиёсий бўлим бошлиғининг ўринбосари каби лавозимларида фаолият юритган.

Украина Коммунистик партияси Житомир шаҳар қўмитасининг учинчи котиби, Украина Коммунистик партияси Житомир вилоят қўмитаси ҳарбий бўлими бошлиғи, Житомир вилоят комитети партия, касаба уюшма ва комсомол органлари бўлими бошлиғи, Украина Коммунистик партияси партия бюроси котиби, „Ўзбзагоцкот“ бош бошқармаси бошлиғи, Тошкент вилояти Оржоникидзе тумани чўчқачилик фермаси ва „Главзагоцкототкорм“ озуқа базаси директори.

СССР Олий Кенгашининг 1-чақириқ депутати[3].

1978-йил сентабрда Тошкент вилоятининг Оржоникидзе туманида вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ „Павлов, Василий“. диc.аcадемиc.ру. Қаралди: 25-октабр 2023-йил.
  2. ↑ „Василий Михайлович Павлов“. знаниэруссиа.ру. Қаралди: 25-октабр 2023-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 „ПАВЛОВ Василий Михайлович“. cентрасиа.орг. Қаралди: 25-октабр 2023-йил.