Vasim Mammadaliyev
Васим Маммадали ўғли Маммадалиев (озарбайжонча: Васим Мəммəдəли оğлу Мəммəдəлиев; 1942-йил 27-август – 2019-йил 13-октябр[1]) — озарбайжонлик шарқшунос олим, Боку давлат университетининг илоҳиёт факултети декани, араб филологияси кафедраси мудири, Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси[2].
| Васим Маммадалиев | |
|---|---|
| Таваллуди |
27-август 1942-йил Курдаханий, Боку, Озарбайжон ССР, СССР |
| Вафоти |
13-октябр 2019-йил Боку, Озарбайжон |
| Соҳаси | Шарқшунослик |
| Иш жойлари | Озарбайжон Миллий Фанлар академияси |
| Мукофотлари | Шереф ордени |
Ҳаёти
Васим Маммадалиев 1942-йил 27-августда Бокуда зиёли оилада туғилган.
Бошланғич маълумотни Бокуда олиб, Озарбайжон давлат университетининг Араб филологияси йўналишига ўқишга кирган.
1964—1967-йилларда Озарбайжон давлат университети аспиранти бўлган. 1968-йил, 26 ёшида Тбилиси давлат университетида „Ҳозирги [{Араб тили|араб]]—озарбайжон тиллари ва ироқ шевасидаги фе’л замонларининг қиёсий ва типологик таҳлили“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1974-йил, 32 ёшида „Замонавий араб тилида замон, шахс ва кайфият“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилганидан сўнг СССРдаги энг ёш араб фанлари доктори бўлган[3].
Илмий фаолияти
1978-йилда АНАС профессори бўлган. Васим Маммадалиев Ироқ фанлар академияси (1989), Ислом ҳамкорлик ташкилоти қошидаги Ислом ҳуқуқи академияси (1994), Сурия Қур’он фанлари ва араб филологияси академияси (1995) ва Миср араб тили академиясининг (2003) а’зоси бўлган[4].
1992-йилда Озарбайжонда хизмат кўрсатган фан арбоби унвонига сазовор бўлган. 2002-йилда Шереф ордени берилган[5]. 2003-йилда Доғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби унвонига сазовор бўлган. 2007-йилда Озарбайжон Миллий Фанлар академияси академиги этиб сайланган.
Маммадалиев 600 тадан ортиқ мақола ва 20 та китоб муаллифи ҳисобланади. Унинг асарлари 15дан ортиқ мамлакатда нашр қилинган. Туркия, Эрон, Ироқ, Миср, Ливия, Грузия, Россия, Саудия Арабистони, Сурия, БАА, Қувайт ва бошқа давлатлар билан илмий ҳамкорлик қилган. Совет даврида академик Зиё Бунёдов билан бирга Қур’онни озарбайжон тилига таржима қилган[6][7]. Дастлаб 1991-йилда нашр этилган таржима кейинчалик 10 марта қайта нашр этилган.
Васим Маммадалиев 1997-йилдан бошлаб Озарбайжон-Ироқ дўстлик иттифоқи ва Кавказмусулмонлари диний идораси илмий-диний кенгаши раиси бўлган[8].
Манбалар
- ↑ „Аcадемиcиан Васим Маммадалиев пассес аwай“. 2019-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-май.
- ↑ „ВАСИМ МАМЕДАЛИЕВ“. Баку Стате Университй. 2019-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-май.
- ↑ „Васим Мамедали оглы Мамедалиев“. НАНА.
- ↑ „Васим Маммадалиэв“. 2011-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-май.
- ↑ „Васим Мамедалиев награжден орденом "Шараф"“.
- ↑ „Транслатион оф Ҳолй Қуран ин Азери (Азербаижани) лангуаге“.
- ↑ „Васим Маммадалиев анд Зия Бунядов(Мəммəдəлиев & Бüнядов)“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-май.
- ↑ „Аcадемиcиан Васим Маммадалиев ис 70“.
Ҳаволалар
- Ал-Қуран (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-01-29 санасида архивланган) Прожеcт инcлудес Васим Маммадалиев анд Зия Бунядов Азербаижани Қуран транслатион.
| Викиомборда „Васим Маммадалиев“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- 27-avgustda tugʻilganlar
- 1942-yilda tugʻilganlar
- 13-oktyabrda vafot etganlar
- 2019-yilda vafot etganlar
- Ozarbayjon sharqshunoslari
- Boku davlat universiteti ilmiy xodimlari
- Boku davlat universiteti bitiruvchilari
- Din olimlari
- Sharaf ordeni sohiblari
- Qurʼonni ozarbayjon tiliga tarjima qilganlar
- 20-asr tarjimonlari