Васим Сажжод (урдуча: وسیم سجاد‎‎); 30-март 1941-йил) – 2 карра Покистон президенти вазифасини бажарувчи. Айни пайтда мухолифат етакчиси бўлган[1].

Васим Сажжад
урдуча: وسیم سجاد‎‎
 Покистон Президенти
вазифасини бажарувчи
Мансаб даври
1993-йил 18-июлдан – 14-ноябргача
Ўтмишдоши Ғулом Исхоқ Хон
Вориси Фаруқ Лиғорий
 Покистон Президенти
вазифасини бажарувчи
Мансаб даври
1997-йил 2-декабрдан – 1998-йил 1-январгача
Ўтмишдоши Фаруқ Лиғорий
Вориси Муҳаммад Рафиқ Тарор
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1941-йил 30-март (1941-03-30) (85 ёш)

Биографияси

Васимнинг отаси Аҳмад Сажжод судя эди. Восим Панжоб университетида ўқиган ва 1961-йилда имтиёзли диплом билан тугатган. Бир қатор университет имтиҳонларида (инглиз тили ва сиёсацҳунослик) кўплаб олтин медалларни қўлга киритди. У, шунингдек, 1962-йилда ҳуқуқ коллежи теннис жамоаси сардори[2].

Восим Сажжод 1985-йилда Сенатга сайланган. 1986-йил сентябридан 1988-йил декабригача Адлия вазири лавозимида ҳам ишлаган. 1988-йил 24-декабрда Сенат раиси этиб сайланди. Сажжод 1991-йилда яна сенатор этиб сайланган. Васим Сажжод Сенат раиси сифатида бир неча бор Покистон президенти вазифасини бажарувчи бўлган. Масалан, 1993-йилда Ғулом Исхоқхон ва Навоз Шариф ўртасидаги қарама-қаршилик туфайли Миллий Ассамблея тарқатиб юборилганда, у президент вазифасини бажарувчи бўлган[3].

1997-йил 2-декабрда президент Фарук Легарининг истеъфога чиқишидан сўнг, Васим Сажжод Сенат раиси сифатида яна президент вазифасини бажарувчи бўлди[4].

Покистон парламент делегацияси раҳбари сифатида бир қанча давлатларга, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Канада, Франсия, Ғарбий Германия, Хитой, Саудия Арабистони, Полша, Япония, Малайзия, Филиппин ва Таиландга амалий ташрифларни амалга оширди[5].

Манбалар

  1. ↑ „Wасим Сажжад“ (эн) (деадлинк). 2012-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 22-октябр.
  2. ↑ „Wасим Сажжад“ (эн). 2012-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 22-октябр.
  3. ↑ „Wасим Сажжад“ (эн). 2012-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 22-октябр.
  4. ↑ „Wасим Сажжад“ (эн). 2012-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 22-октябр.
  5. ↑ „Wасим Сажжад“ (эн). 2012-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 22-октябр.