Vaskulit
Васкулит (лотинча: васcулум — томирча) — қон томирлари деворининг яллиғланиши. Келиб чиқишига кўра бирламчи ва иккиламчи В. фарқ қилинади. Иккиламчи В.га юқумли (тошмали терлама, скарлатина, сепсис ва б.), системали (ревматизм, системали қизил югурук ва б.), шунингдек токсико-аллергик (грипп, ангина ва ҳоказо) касалликлар сабаб бўлади. В.га асосан иситма (иситма ҳар гал янги қон томири яллиғланганда хуруж қилиб туради), қон қуйилиши, тошмалар тошиши, касалланган томир соҳасидаги терининг жонсизланиши хос. Томирларда тромблар (тромбоваскулит), неврозлар вааневризма пайдо бўлиши мумкин. Даво В.га сабаб бўлган асосий касалликни бартараф этишдан иборат.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |