Васлий (тахаллуси; асл исми Сайд Ахмад уста Азим ўғли) (1870 – Самарқанд – 1925.29.10) – ўзбек ва тожик шоири, маърифатпарвари. Тошкент (1883-91) ва Бухородаги (1893-1902) Кўкалдош мадрасаларида ўқиган. Бухорода (1903—09), Самарқанддаги Орифжонбой ва Қусам ибн Аббос мадрасаларида мударрислик қилган (1909—17). Улуғбек мадрасасида янгича усул мактаблари учун муаллимлар тайёрлаш курсида дарс берган, адабий тўгарак очиб, унга ҳомийлик қилган (1918—22). В. миллий матбуотнинг шаклланишида фаол қатнашган. Мақола ва шеърлари маорифни ислоҳ қилиш, миллат равнақи каби масалаларга бағишланган. В. ижодий меросидан 12000 мисра шеър ва „Армуғони дўстон“ (1909), „Асос ул-ислом“ (1904), „Туҳфат ул-аҳбоб“ (1912), „Таълим ва билдурмакнинг фойдалув ўлмоқи“ (1914) каби 25 рисоласи етиб келган.

Ҳаёти

ХИХ аср охири, ХХ аср бошларидаги Самарқанд адабий ва маърифатпарварлик муҳитининг улуғ сиймоларидан бири бўлган Саидаҳмад Васлий 1870-йил Самарқанд шаҳар Қўшҳовуз маҳалласида темирчи оиласида туғилган. Ота-онаси йишлик йилларидан оиласида адабий муҳитни жуда яхши таминлаб беришган.мАммо отасида эртка етим қолади.

Етти ёшлигида отаси уста Азимдан етим қолган Саидаҳмад онаси қўлида тарбияланиб, бошланғич маълумотни Мирзо Абдулҳамид деган кишидан олади ва акаси уста Нурмуҳаммад қўли остида темирчилик билан шуғулланади. Ўткир зеҳнини пайқаган тоғаси Абдулқосим Саидаҳмадни онаси билан бирга Тошкентга олиб кетади. У Кўкалдош мадрасасида таҳсил олади.

Васлийнинг маърифатпарвар шоир бўлиб етишишида Тошкент адабий муҳитининг аҳамияти катта. Чунки у бу ерда Муқимий, Фурқат каби шоирларнинг ижоди билан танишади ва Тошкентдаги тараққийпарвар шоирлар – Абдукаримбек Камий, Ҳайбатулла Хислатлар иштирок этадиган суҳбатлар ва мушоираларда қатнашиб, адабий маҳоратини ошира боради. Тоғасининг вафотидан сўнг у онаси билан бирга Самарқандга қайтади ва бир йилдан кейин Бухородаги Кўкалдош мадрасасида ўқишини давом эттиради.

Таълими

Васлий Бухорода бошқа янги ҳаёт билан тўқнашди. Васлий мадрасада 10-15 йиллаб таҳсил олса ҳам саводсиз бўлиб қолаверарди. Чунки мадрасалардаги ўқиш-ўқитиш ишларида ҳеч қандай мақсад ва режа йўқ эди. Шоир ана шу муҳитни ўрганиб, мадрасалардаги тартибсизликлар ҳақида мақолалар ёзади. Жумладан, „Таълим ва билдурмакнинг фойдалув ўлмоғи“ мақоласида „Табиийдурким онинг (ўқувчи) ақли мушкул нарсаларни билмакдан ожиздур ва қийин сўзни англамоқдан қосирдур. Зеҳни катта ва оғир иборадан шошур, зероки истеъдоди анга чидамас ва анча қийин ва дақиқ таъбирдан қочур… Чунки мақсади билмак эди, билолмади қочди ва мақсади баҳра олмоқ эрди, ололмади. Ишда мударрис афандига бир дуруст йўл бошламоқ муносибдур, токи шогирди андин баҳра олсин…“ („Ал ислоҳ“, 1917 йил, 6-сон) деб мударрисларнинг дарс бериш усулларини таҳлил қилиб, йўл-йўриқ кўрсатади. „…Ҳеч ким илм ҳолиға боқмас, ағниёларга танга ва сўм бўлса бўлур..Уялмоқ ҳам яхши ишдур, миллат, ватан аҳволиға боқмоқ керак“, деб ўлкадаги қолоқликдан афсусланади.

Васлий Бухорода ишлаб юрган вақтида мадраса, мактабларнинг хароблиги, мударрисларнинг тажрибасизлигини танқид қилгани боис тазйиққа учраб, Самарқандга келади. Дастлаб Шоҳи Зинда, кейинчалик Орифжонбой мадрасаларида мударрислик қилади ва бир вақтда асар ёзиш, нашр этиш билан шуғулланади. Унинг асарлари катта аҳоли томонидан илиқ кутиб олинган, ўзининг тингловчиларига эга эди.

У бир вақтнинг ўзида турк, араб ва форс тилларини мукаммал ўрганиб шу тилларда ҳам фаол ижод қилган. Мана шунинг ўзи шоирнинг зукко олим ва зуллисонайн шоир эканлигидан далолатдир.

Шоир фақирона ҳаёт кечирган бўлса-да унинг ҳужраси ҳамиша маърифатпарвар шоирлар, адабиёт мухлислари билан тўла бўлган. У ёш истеъдодларга ҳам ғамхўрлик қилган. Масалан, Васлий 1918-1922 йиллар Самарқанддаги Мирзо Улуғбек мадрасасида муаллим тайёрлаш курси очиб, унда ўзи ёшларга дарс берган. Адабий тўгараклар ташкил қилиб, қаламкашларга шеър ёзиш ва адабий маҳорат тўғрисида ҳар томонлама кўмак ва маслаҳатлар бериб турган. ХХ асрнинг 20-йилларида Самарқанддаги Тиллакори мадрасасида унинг ташаббуси билан адабиёт тўгараги уюштирилган.

Ижоди

Васли миллий матбуотнинг шаклланишида фаол иштирок этди. Унинг битик ва шеърлари таълим ислоҳоти, миллат тараққиёти каби мавзуларга бағишланган. Васлий ижодий меросидан 1914 йилдаги „Армуғони достон“ (12000), „Асос ул-ислом“ (1909), „Туҳфат ул-аҳбоб“ (1904), „Маърифат ва ифоданинг фойдали ўлими“ каби шеърлар туркуми. (1912) ва 25 та шарҳ бор эди.

Вафоти

Мударрис, олим, мутаржим, зуллисонайн шоир Саидаҳмад Васлий 1925-йилда Самарқандда вафот этган. У яшаган йиллари давомида турк ва форс тилларига ўзининг катта ҳиссасини қўшган.

Манбалар

  • [1]
  • [2]
  • Имом Аъзам тарихи, Т., 1995.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  1. ↑ филе:///C:/Усерс/усер/Доwнлоадс/115-121.пдф. 
  2. ↑ „Васлий Самарқандий“.