Vassallik
Вассаллик (лотинча: вассалус — вассал, вассус — хизматкор) — Ўрта асрларда Ғарбий Европада феодаллар бир тоифаси — вассалларнинг бошқаси — сенорлардан шахсий қарамлик муносабатлари тизими. В., одатда, сенордан феод олиб, эвазига муайян мажбуриятларни: ўз хожасини қўриқлаши ва унинг моддий манфаатларини ҳимоя қилиши, бир йилда қирқ кун ҳарбий хизмат ўташи ёки ўз қарамоғидаги мулки миқдорига қараб отряд юбориши, шунингдек айрим вақтда пул ёрдами бериши лозим бўлган. Бироқ В. кўпинча бу мажбуриятларни бажармай, ўз эгаси — сенорига қарши ҳам турган. Олий сенор (сюзерен) вассалига айланган йирик феодалларнинг ҳам ўз навбатида вассаллари бўлган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |