Васудева И (бақтрия тилида: Βαζοδηο Базодео; Миддле браҳми ёзувида: Вā-су-де-ва, хитойча: 波調 Бодиао;) — кушон императори[2]. Канишка И даврининг 64—98-йилларига оид солномаларида унинг ҳукмронлиги 191-йилдан 232-йилгача бўлганлиги қайд этилган. У Шимолий Ҳиндистон ва Ўрта Осиёда ҳукмронлик қилган, Балх (Бақтрия) шаҳрида тангалар зарб қилдирган. Унинг ҳукмронлиги сосонийларнинг кучайиши ва кушон-сосонийларнинг биринчи босқинлари даврига тўғри келади[3].

Васудева И
Кушон подшолиги

Васудева И ёки ИИ томонидан зарб қилдирилган олтин танга.[1]
Салтанат мил.авв 191-232
Ўтмишдоши Ҳувишка
Давомчиси Канишка ИИ
Сулола Кушон
Дини Ҳиндуийлик

Васудева Идан олдин ҳукмронлик қилган Ҳувишка даври манбаларида унинг ҳукмронлик йили Канишка даврининг 60-йилида (милодий 187-йил) бошланган. Хитой манбаларида Васудева И ҳукмронлиги милодий 229 йилда якунланган.

Унинг „Васудева“ исми ҳинд худоси Васудевага атаб қўйилган (ушбу исм Кришнага ҳам тегишли ҳисобланган). Васудева ҳинд худоси шарафига номланган биринчи кушон шоҳи эди. У ҳукмронлиги даврида ҳиндуизмни қабул қилган[4]. Васудева И ҳукмронлиги даврида мамлакат маркази Матҳура шаҳри бўлган.

Хитой билан алоқалар

Хитой тарихий хроникаси ҳисобланган Сангуожида Васудева И милодий 229-йилда (Тайхе сулоласининг 3-йили) Вей императори Као Руйга ўлпон юборганлиги қайд этилган:

Да Юэчжи шоҳи Бодиао (波調) (Вāсудева) ўз элчисини солиқ тўлаш учун юборди ва Жаноби Ҳазрати унга „Вей билан яқин бўлган Да Юэчжи Подшоҳи“ унвонини берди." (Сангуожи)

Васудева И хитой манбаларида тилга олинган охирги Кушон ҳукмдоридир. Унинг ҳукмронлиги даврида Хитойнинг Ўрта Осиёга таҳдиди камаяди[5]. Бу даврда Ўрта Осиёда Дхармагуптака буддист гуруҳининг фаолияти кенгаяди.

Тангалар

Васудева тангалари олтин динор ва чорак динорлардан, шунингдек, мис тангалардан иборат эди. Васудева Канишка ва Ҳувишка тангаларида акс эттирилган худолар пантеонини деярли бутунлай олиб ташлади. Мао ва Нана тасвирлари туширилган бир нечта тангалардан ташқари, Васудеванинг барча тангаларининг орқа томонида Оэшо тасвирланган, у одатда Шива деб номланади. Олд томонда Васудева Канишканинг қироллик қиёфасини тиклади, у тик турган ҳолда қурбонгоҳ устида қурбонлик қилмоқда. Баъзан кичик қурбонгоҳнинг устига бошқа тридент ҳам қўшилади. Ҳукмронлигининг охирида Васудева танга зарбларига нандипада белгисини () киритди[6][7].

Ҳайкалтарошлик

Васудеванинг нисбатан тинч ҳукмронлиги даврида ҳайкалтарошлик соҳасида муҳим ўзгаришлар бўлди. Бир нечта буддист ҳайкаллари Васудева ҳукмронлиги даврига оид бўлиб, буддист санъатининг хронологияси учун муҳим манбалар ҳисобланади.

Матҳурада топилган Жаин ҳайкалида ҳам Васудева номига бағишланган саналар ёзилган[8][9].

Васудева И ҳукмронлиги даврига оид ҳайкаллар

Манбалар

  1. ↑ Пал, Пратападитя. Индиан Сcулптуре: Cирcа 500 Б.C.-А.Д. 700 (эн). Университй оф Cалифорниа Пресс — 29-бет. ИСБН 978-0-520-05991-7. 
  2. ↑ Симс-Wиллиамс, Ничолас. "Фуртҳер нотес он тҳе Баcтриан инсcриптион оф Рабатак, wитҳ ан Аппендих он тҳе намес оф Кужула Кадпҳисес анд Вима Такту ин Чинесе." Проcеэдингс оф тҳе Тҳирд Эуропеан Cонференcе оф Ираниан Студиэс Парт 1: Олд анд Миддле Ираниан Студиэс, Wиэсбаден, 1998 — 202-бет. 
  3. ↑ Резакҳани, Кҳодадад. Фром тҳе Кушанс то тҳе Wестерн Туркс — 202-бет. Қаралди: 5-август 2023-йил. 
  4. ↑ Кумар, Раж. Эарлй ҳисторй оф Жамму регион. 2. Делҳи: Калпаз Публиcатионс. ИСБН 9788178357706. 
  5. ↑ Резакҳани, Кҳодадад. Фром тҳе Кушанс то тҳе Wестерн Туркс, 2017 — 202-бет. 
  6. ↑ Росенфиэлд, Жоҳн М.. Тҳе Дйнастиc Арц оф тҳе Кушанс (эн). Университй оф Cалифорниа Пресс, 1967 — 111-бет. 
  7. ↑ Шрава, Сатя. Тҳе Кушāṇа Нумисматиcс (эн). Праṇава Пракāшан, 1985 — 11-бет. 
  8. ↑ Бургесс, Жас. Эпиграпҳиа Индиcа Вол.-и — 392-бет. 
  9. ↑ Доwсон, Ж.; Cуннингҳам, А. (1871). "Анcиэнт Инсcриптионс фром Матҳура". Тҳе Жоурнал оф тҳе Роял Асиатиc Соcиэтй оф Греат Бритаин анд Иреланд 5 (1): 194. ИССН 0035-869Х. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/44012780. 
  10. ↑ 10,0 10,1 Рҳи, Жуҳюнг. Проблемс оф Чронологй ин Гандҳаран. Поситионнинг Гандҳаран Буддҳас ин Чронологй. Охфорд: Арчаэопресс Арчаэологй, 2017 — 35–51-бет. Free access icon
  11. ↑ Проблемс оф Чронологй ин Гандҳаран Арт п.37
  12. ↑ Эррингтон, Элизабетҳ. Нумисматиc эвиденcе фор датинг тҳе Буддҳист ремаинс оф Гандҳара (эн) — 204-бет. 
  13. ↑ Индиан Арчаэологй, 1994-1995 — 100, Плате ХЛВИ-бет. 

Ташқи ҳаволалар