Васюган текислиги, Вас югане — Ғарбий Сибир пасттекислиги жан.даги кўл-ботқоқли улкан текислик. В. т.ни Катта Юган, Васюган дарёлари ва б. дарё водийлари кесиб ўтган. Ғарб ва жан.-ғарбда Иртиш, шим. ва шим.шарқда Об водийларига туташган, жан. Бараба даштига қўшилиб кетган. Ер юзаси ясси, бир оз дўнгли бўлиб, қум, гил ва қумоқлардан тузилган, усти торф билан қопланган. Ўртача бал. 100 м, энг баланд жойи 166 м. Сувайирғичлар водийлардан атиги 40—60 м кўтарилиб туради. Ботқоқликлар ўрмон билан қопланган. Нефт ва газ конлари бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил